Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўлим ҳақида

09:21 / 12 февраль | Abdumannof | 262
Ассалому алайкум! Ҳурматли "Зикр аҳлидан сўранг" ҳаяти аъзолари яқинда отам вафот этдилар. Инсон вафот этгандан сўнг 40-кунда инсоннинг суяги танасидан ажралиб йиринг чиқади деб эшитганман. Шу масалада шу кунда қилинадиган ибодатлар ҳақида Аллоҳ қодир қилганча маълумот берсангизлар. Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аввало исмингизни “Абдулманнон”га ўзгартиринг. Чунки Аллоҳнинг манноф деган сифати йўқ. Маноф номли бут бўлган. Абдуманоф бўлса бутнинг қули маъносида бўлади. Саволингизга келсак, бу мутлақо ёлғон ҳамда инсонни ўз яқини тўғрисида “менинг қариндошим энг ёмон жирканч одам бўлган. У қабрига қўйилганидан кейин танаси чиримайдиган солиҳ инсонлардан эмас. Тезда йиринглаб, чирийдиган бадбахт” деган гумон қилиш бўлади. Сиз кўп Қуръон тиловати ва яхши амаллар қилиб савобини бағишланг. Эҳсон қилишни 40-20 деб кунини белгилаш ош емоқчи бўлганларнинг гапи. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat