Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азон овозини эшитиб

10:37 / 01 январь | Shoxrux | 733
Ассалому алайкум! Қилаётган хайрли хизматларингга Аллоҳ ўзи ажр берсин! Мен масжидга яқин тураман. Деярли ҳар вақт намозни канда қилмасликка ҳаракат қиламан. Лекин Ҳар сафар азон ўқилётганини эшитганимда ишим туфайли масжидга боролмай қолган пайтларим нима қилишни билмайман. Азон ўқилётганини эшитиб масжидга бора олмасак қандай йўл тутган мақбул: барча ишни йиғиштириб азонни қўшилиб айтиш жоизми? Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

ТЕМИРЧИНИНГ ҚИССАСИ 

Дадам Муҳаммад Шафеъ Усмонийнинг бир ҳикояси бор эди. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи етук фақиҳ, муҳаддис ва Аллоҳнинг дўсти эди. Аллоҳ таоло у кишига баланд мартаба ато қилган эди. Вафот топганида бир киши тушида у зотни кўрди ва: «Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?» деб сўради. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи «Аллоҳ таоло мени мағфират қилди, фазлига олиб, улкан марҳамат кўрсатди, лекин менга уйимнинг рўпарасидаги темирчига берилган мақом насиб бўлмади», деди. Киши уйқудан уйғонди, дилида темирчининг кимлиги ва қандай қилиб Абдуллоҳ ибн Муборакка берилмаган нарса унга берилганлигини ўйлаб қолди ва Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳининг маҳалласига борди.
Суриштириб кўрса, ҳақиқатда у кишининг уйининг рўпарасида бир темирчи бўлиб, у ҳам вафот топган экан. Бориб, темирчининг хотинидан: «Эрингиз нима қилар эди?» деб сўради ва тушида кўрганларини айтиб берди. Аёл: «Эрим темирчи эди, кун бўйи ишлар, кечаси эса ухларди. Кечаси Абдуллоҳ ибн Муборакнинг таҳажжуд ўқишига  ҳаваси келиб, ҳасрат қилиб, «Биз ҳам кенгчиликда бўлганимизда, мен ҳам туни билан таҳажжуд ўқир эдим», дер эди. Иккинчиси – у ишлаётганида қулоғига азон товуши кирса, мабодо болғасини тепага кўтарган бўлса, шуни уриб қўяйин, демасди. Ўша заҳоти болғасини пастга туширар ва «Азонни эшитганимдан кейин менга болғани ушлаб туриш ярашмайди», дер эди ва масжига қараб кетар эди», деди. Туш кўрган киши: «Абдуллоҳ ибн Муборакдан ҳам мартабасининг юқори бўлишига шу нарса сабаб бўлган экан», деди. Эътибор беринг, темирчи ҳам ҳалол ризқ талабида эди. Азон эшитилиб, биринчи даражадаги фарз билан иккинчи даражадаги фарз тўқнаш келган эди, биринчи даражадагисини устун қўйди ва Аллоҳ буюк муҳаддисларга бермаган мақомга эришди. 

НИҲОЯТДА КЕНГ ҚАМРОВЛИ ДУО 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ризқ талабига тарғиб қилар эканлар, шу билан бирга бу нарса бизнинг ҳаётимизнинг аслий мақсади, рағбатимизнинг интиҳоси бўлмаслиги кераклигни ҳам ўргатдилар. 

من دعاء الرسول صلي الله عليه وسلم: "اللهم لا تجعل الدنيا أكبر هَمِّنَا، ولا مبلغ علمنا ولا غاية رغبتنا" رواه الترمذي  

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз дуоларида: «Аллоҳим, дунёни ташвишимизнинг энг каттаси, илмимизнинг етиб борган жойи ва рағбатимизнинг барчаси қилиб қўймагин!» дедилар».
Хулоса қиладиган бўлсак, бу ҳадисдан уч нарса маълум бўлади.
1. Ҳалол ризқ талаб қилиш диннинг бир бўлагидир.
2. Талабимиз ҳалолдан бўлсин ва ҳаромдан сақланайлик.
3. Ризқ талаб қилишнинг ўрнини билайлик. У олий мақсадимиз бўлиб қолмасин.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat