Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

гайб

00:00 / 01.03.2011 | eski savollar | 657
Илтимос, батафсил жавоб берсангиз!Менинг бир танишим бор, аёл. Бир куни у билан кучада учрашиб колдик. Салом-аликдан сунг у менинг кузимга тикилиб, сенда жоду бор деди. Мен хайратландим, гапига ишонмадим. Жоду олдирмаса булмайди, мен узим олиб куяман, деди. Бир кундан кейин уйига бордим. Корнимни силаб, дуоларни укиб жодуни тепага, бугзимгача кутариб, кулини огзимдан тикиб, жодуни ушлаб, силтаб-силтаб сугуриб олди-да, тогорадаги сувга ташлади. Сувни шеригим унинг кулига куйиб турганди. Булди, олдим, иккита жоду солган экан деб, менга курсатди. Корайиб пахтага уралган жун, тирнок ва шу каби ифлос нарсалар экан. Вактида олдирмаса, окибати ёмон булади, бедаво дардларга ва улимга олиб келишини айтди. Кайтарма килиш керак деди-да, дуолар укиб, дам солди, тоза пахтадан фитилга ухшаган нарсани ураб ясади, уни ёкиб тирнокларимга босди, бир оз куйдиргандай булди. Уч кун давомида катнайсан, деди. Аталган пулини бериб, уйидан чикиб кетдим. Жодуни олдиргаимдан кейин енгиллик сездим, аввалги тушкун кайфиятдан асар хам колмади. Савол: бу хатти-харакатларни кандай бахолайсиз, жоду бор нарсами, ёки шунчали уйдирмами, мен жодуни олдириб тугри иш килдимми, шариатга хилоф булмадими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Буларнинг барчаси фирибгарлик, алдов ва бўлмаган гап.

Топ рейтинг www.uz Openstat