Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онлине Пул топиш ("ИҚ ОПТИОН")

23:54 / 01 март | Doston | 467
Ассалому алайкум! Ҳозирги ёшлар орасида ва замон талабига асосан, интернет орқали пул топишнинг ҳар хил усуллари бор, шулардан бири "ИҚ ОПТИОН". Бу платформа бошқа дин вакиллари томонидан 2013 йилда ишлаб чиқилган ва ҳозирда дунё бўйича энг ишонарли брокер ҳисобланади. 1. Бундан қандай пул топилади: а) ҳар ҳил валюталар жуфтлиги, (масалан: АҚШ доллар ва Россия Рубли) қараб олди-сотди бўлади. Олиб сотиш муддати 1 минутдан бошлаб ойнинг охиригача белгилаш мумкин. 2. Бу қандай бўлади: а) Масалан, Мен АҚШ/РУБЛ валюта жуфтлигида ҳозирги нархи 65 рубл бўладиган бўлса (масалан соат ҳозир 12:00) ва кейинги 1 минут ичида ( яъни кейинги минут: 12:01) нарх тушишини сотиб олсам, ва шу минутда нарх тушса мен ютган бўламан. Агар нарх кўтарилса мен савдода ютқазаман. 3. Ютиш ва ютқизиш жараёни: Шу юқорида айтганимдеқ 1 минутли сотиб олишда мен энг ками 1 АҚШ билан савдони бошлашим мумкин, бу ерда қанча маблағ билан бошлаш бу менга боғлиқ, масалан 1000 АҚШ билан ҳам савдони бошласам бўлади. 4. Қандай фойда оламан: Шу жуфтлик валютани, шу компания томонидан белгиланган миқдордаги фоизи бўлади. Мисол учун ҳозирда (соат 12:00 ) бу валюта орқали фойда олишни 80% белгиланган. Ва мен савдони 100 АҚШ доллари билан бошласам, ва бу савдо мен ўйлагандек 12:01 да 65 рублдан 64.99 рублга тушса, менинг фойдам 80 АҚШ доллар бўлади. Агар 65.01 га кўтарилса мен савдога қўйган 100 АҚШ долларимни йўқотаман, яъни ютқизаман. 5. Қўшимча, бу платформани миллионлаб одамлар ишлатишади, булар Ислом дини ва бошқа дин вакиллари, бу платформани очганлар ҳам бошқа дин вакиллари. Бу компания, Ислом динидаги савдогарларни ҳисобга олиб, улар учун махсус исломий профил ташкил қилишган, бу профил қандай: бу ерда савдони бошлаш учун қўшимча фоизлар ушлаб қолинмайди, Ислом динидаги профиллар орқали ҳеч қандай фоизларсиз эҳсон қилиш мумкин. 6. Қандай савдо-сотиқ қилинади: албатта ҳар бир савдода ўзини услублари ва қоидалари бўлгани каби, бу онлайн пул топишда ҳам ўзини стратегиялари ва ўрганадиган қоидалари бор. Савдони 2 хил қилиши мумкин, мисол учун шу стратегиялар ва қоидалар асосида ўзини фурсати келганда савдога киришади, ёки шундоқ осонгина кейинги 1 минутли тахминан фараз қилади. 7. Бу ИҚ Оптионнинг Форех дан фарқи нима: Форехда савдогарлар хоҳласа вақтни белгилайди, хоҳламаса йўқ. Чунки бунда савдогарнинг маблағига қараб савдо қилинади, яъни агар менинг ҳисобимда 1000 АҚШ доллар бўлса, шунинг 1 АҚШ долларини, қайсидир валюта жуфтлигини нархи кўтарилишига савдони бошласам, ҳар бир тепага чиққанига 1 АҚШ доллар қўшилиб борилади (мисол учун: АҚШ доллар ва рублнинг ҳозирги нархи 65 рубл, ва сотиб олишим ҳам шу нуқта, ва бу 65.50 рубл бўлса 1 долларлик савдо учун фойда 50 доллар бўлади. Бунда агар тескариси бўлса, яъни 64.50 рублга нарх тушса, зарар 50 доллар бўлади). Лекин ИҚ ОПТИОН да, фақат битта миқдордаги фоиз белгиланади. Нарх қанчага ошади тушади, савдо бошланган нархда ютказилиб, белгиланган фоиздаги фойдани олади. 8. Бундай кўп ёзганимнинг сабаби Ўзбекистондаги кўплаб ёшлар бу платформадан фойдаланилади. Бу ҳалолми? Шубҳа эмасми? Шундай платформада пул топса бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз бу иш билан шуғулланманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat