Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вояга етмаган болани сафда туриши

20:53 / 08.01.2019 | Sarvar | 1005

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устоз, Масжидда жамоат фарз намозида вояга етмаган, ёш болалар охирги сафда ўқиши хақида хадис борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Балоғатга етмаган болалар балоғатга етганлардан орқага сафда туришлари ҳақида ҳадис йўқ. Аксинча ибн Аббос розияллоҳу анҳу балоғатга етмаган пайтларида қибла тарафдан келиб биринчи сафга қўшилганлиги ҳақида ҳадислар бор. Албатта ақл ва илм эгалари имомга яқин туришлари афзал. Биринчи келиб аввалги сафга келганни тургазиб юбориш жоиз эмас. Чунки масжид каби умумий жойларда биринчи келиб ўтирган ўша жойга ҳақли инсон ҳисобланади. "Кифоя" китобида қуйидагича келади. 

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لِيَلِنِي مِنْكُمْ أُولُو الْأَحْلَامِ وَالنُّهَى، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ ثَلَاثًا وَإِيَّاكُمْ وَهَيْشَاتِ الْأَسْوَاقِ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ  

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менга сизлардан етуклик ва ақл эгалари яқин турсин. Сўнгра уларга яқин келадиганлар, – деб уч марта айтдилар. – Бозорларнинг шовқинидан эҳтиёт бўлинг», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Демак, жамоат намозида имомга энг яқин турадиган кишилар ҳар жиҳатдан етук ва ақл эгаси бўлишлари керак. Бошқача қилиб айтганда, имом намозни адо этишда ёки қироатда адашиб қолса, уни тузатиб қўядиган ёки бирор сабабга кўра намозни тарк этадиган бўлса, ўрнига ўтиб, келган жойидан намозга имомлик қилиб кета оладиган шахслар бўлишлари керак. Ҳар ким имомнинг орқасига ёки унга яқин жойга ўзини уриб, сафга туриб олавериши ҳам дуруст эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat