Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Витрни таҳажжудда ўқиш

17:51 / 13 январь | Ibrohim | 807
Ассалому алайкум! Хуфтон намозини жамоат билан ўқисам ва витрини ўрнига нафл ўқиб, биринчи ракъатида витр каби “Қунут”ни ўқисам, сўнгра таҳажжудга уйғониб, нафлимни ададини тоқ қилсам бўладими? Витрни таҳажжудга қолдирсам, ухлаб қазо қилишдан қўрқяпман. Жавобингиз учун раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَوْصَانِي خَلِيلِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِثَلَاثٍ؛ صِيَامِ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ، وَرَكْعَتَيِ الضُّحَى، وَأَنْ أُوتِرَ قَبْلَ أَنْ أَنَام  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Халилим* соллаллоҳу алайҳи васаллам менга учта нарсани: ҳар ойда уч кун рўза тутишни; чошгоҳнинг икки ракъатини; ухлашдан олдин витр ўқишни васият қилдилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat