Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусулмон бўлмаган инсон ётган қабрига Қуръон тиловат қилиш

11:52 / 16 январь | Azizbek Qayumov | 160
Ассалому алайкум! Мусулмон бўлмаган инсон ётган қабрга ёки уни мусулмон, ёки мусулмон эмаслигини билмаган инсон қабрига Қуръон тиловат қилса, ҳаққига дуо ўқишга, жойи жаннатда бўлсин деб айтиш мумкинми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Мусулмонмаслиги аниқ бўлса ҳаққига раҳмат ва жаннат сўраб дуо қилиш мутлақо жоиз эмас. Аллоҳ таоло “Тавба” сурасида марҳамат қилади: 

 اسْتَغْفِرْ لَهُمْ أَوْ لاَ تَسْتَغْفِرْ لَهُمْ إِن تَسْتَغْفِرْ لَهُمْ سَبْعِينَ مَرَّةً فَلَن يَغْفِرَ اللّهُ لَهُمْ ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ كَفَرُواْ بِاللّهِ وَرَسُولِهِ وَاللّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ۝ 

80. Улар учун мағфират сўрасанг ҳам, мағфират сўрамасанг ҳам, агар улар учун етмиш марта мағфират сўрасанг ҳам, Аллоҳ уларни зинҳор мағфират қилмас. Бу Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирганлари учундир. Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat