Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чўчқадан нафратланиш

23:22 / 17 январь | Ramziddin | 742
Ассалому алайкум! Рус миллатига мансуб бир танишим: - "Нима учун сизларни динингизда харом килинган нарсалар кўп, лекин чўчқадан алоҳида бир нафрат даражасида туради? Инсонга, чўчқадан ташқари кўп ҳайвонлар ҳаром килинган ва чўчқа гўшти истеъмолидан зарари кўпроқ бошқа маҳсулотлар бор. Аксига олиб ўша маҳсулотларни кўп мусулмонлар нафрат қилмасдан, бемалол еб-ичиб юрадилар. Чўчқа уни истеъмолидан ташқари инсонга зарари тегмайдиган ҳайвондан нафратланиш қанчалар тўғри?" - деб сўради. Чўчқага алоҳида бир нафрат даражасида эътиборимиз беришимиз керакми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бир нарсани Роббимиз-Маъбудимиз-Ҳакийм Зот Аллоҳ таоло “Рижсун” нопок деб айтган.  Аслида мусулмон бошқа ҳаром қилинган нарсалардан ҳам тийилиши керак. Табиати бузилиб, яхши билан ёмонни ажратолмай қолганлари ёки ажратсада нафсининг куйига кирганлари бу каби нарсаларни еб-ичишади. Инсоннинг табиати лойқаланиб қолса шу каби нарсаларни ажратолмай қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat