Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни чузиб укиш тугрисида

00:00 / 11.03.2011 | eski savollar | 1161
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!! Шайх Хазратлари.1)Рамазон ойида Масжидларда Тарових намозлари укилади унда Куръонни хатм килишади, уша 20 ракат намозда хар куни 3 пора намозни булиб укишади, бу эса жамоатга кийинчиликларни тугдириши турган гап. уларнинг ичида заифи, каттаси ва хожатлиси бор купчилик жамоат намознинг узунлигидан чарчашидан кийналиб таровихга келишмай куйияпти, хар ракат 7-8 минутдан иборат булиб умумий хар куни 2-соат давом этади, 10 куннинг ичида хар куни 3 порадан 30 порани укиб битказишади савоб топамиз деб маломатга колмаймизми, чунки куръон жуда тез укилмокда ва жамоатдагилар уша 10 кунда катнашдик энди тугади деб, колган 20 кун масжидга олдинги жамоатнинг 90% келишмай куяди бунинг хукми канака булади, Илтимос иложи булса шунга батафсилрок жавоб берсангиз, намозни жамоат билан укиганда енгилрок килиб укиш керак эмасми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат, Аллох сизга ажру мукофотни узи берсин !

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳар куни бир пора ўқийдиганлари кўп. Икки пора ўқийдигани ҳам бор. Қавм келишган бўлса, уч ва ундан кўп ўқиш ҳам мумкин. Сиз батафсил гап истасангиз, гап шулки, ўша ўзингизга ёқмаган жамоатга борманг ва уларни орқасидан гапириб юрманг, сайтларга ёзманг.

Топ рейтинг www.uz Openstat