Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Каффорат рўзаси ҳақида

20:45 / 21 январь | abdulaziz | 558
Ассалому алайкум! Каффорат рўзасини 28-кунида сахарликка уйғондиму, ухлашга кеч ётганлигим сабабли яна ухлаб қолибман. Қайта уйғонганимда оғиз ёпиш вақтидан 5-6 дақиқа ўтиб кетган экан, хеч нарса емай-ичмай дархол ният қилиб олдим. Ўшандан бери рўзани тухтатмасдан бугун мана 17-кунни хам тутдим, тўхтатганим йўқ. Саволим: ўша кунги рўзам дурустми ёки яна ўша кундан хисоблаб бошидан каффоратни тутишим керакми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўша куни эртага ҳам рўза тутаман деган ниятингиз бўлган бўлса ўша кифоя қилади. Саҳарлик қилиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat