Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ҳадис

00:00 / 13.05.2007 | eski savollar | 524
Ассалому алайкум шайҳ ҳазратларибир ҳадисда келишича Пайғамбаримиз(с.а.в) дан кофир билан мусулмон ўртасида фарқ нима деган саволлрига у намоздир деб жавоб берган эканлар. Шу ҳадисни тўлиқ шарҳлаб берсангиз.Ҳозирги кунда бенамоз юрган мусулмонлар нима деб аталади? Уларнинг мусулмон эканликларини ва мавжуд мазҳаблардан қайси бирини тутиб турганлигини намоз ўқимаса ҳам билиб олиш мумкинми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, киши ила ширк ва куфрнинг орасида намозни тарк қилиш бордир», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.Шарҳ: Яъни, ким намозни тарк қилса, мушрик ва кофир бўлади. Ким намозни тарк қилмаса, мушрик ва кофир бўлмайди, деганлари.Ушбу ҳадисдан мўмин-мусулмон кишини ширк ва куфрдан айриб турадиган нарса намоз экани очиқ-ойдин кўриниб турибди. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Биз билан уларнинг орасидаги аҳднома намоздир. Бас, ким уни тарк қилса, батаҳқиқ, кофир бўлибди», дедилар». Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдаги «уларнинг» дейилганидан мурод мунофиқларнинг, дейилганидир. Маълумки, тили билан мўмин-мусулмонман, деб дили бошқача бўлган одам мунофиқ ҳисобланади. Мунофиқлар Ислом учун, мусулмонлар учун кофирлардан ҳам бадтар хавфлидирлар. Шунинг учун улар билан бўлган муомалада хушёр бўлиш лозим бўлади. Бунинг учун маълум бир чегара бўлиши керак. Тилида, мен мусулмонман, деганига мусулмонлик муомаласини қилинаверадими? Унга мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари берилаверадими? Ёки бу нарсанинг бир чегараси борми?Ушбу ҳадиси шарифда ўша чегара намоз эканлиги таъкидланмоқда. Мусулмонлар билан мунофиқлар орасидаги аҳднома намоздир. Модомики, мунофиқлар намоз ўқиб турар эканлар, мусулмонлар аҳдномага амал қилиб, улар билан мусулмон шахсга қилинадиган муомалаларини қилишаверадилар.ХУЛОСАНамозни тарк қилишлик-бенамозлик қанчалар ёмон нарса, улкан гуноҳ эканини юқорида зикр этилган ҳадислардан ўрганиб олдик. Албатта, бу ҳадислар бенамозлик ҳукми бўйича келган ҳамма нарса эмас. Бу масала ҳақида кўпгина оят ҳадислар ва уламоларнинг баҳолари мавжуд.Жумладан, Қуръони Каримда қуйидаги оятлар келган:«Сизларни Сақарга (Жаҳаннамга) нима киритди?! Улар: «Намоз ўқувчилардан бўлмаган эдик», дедилар».Яъни, қиёмат куни бенамозларни намоз ўқимаганлари учун «сақар» номли ўта даҳшатли дўзахга солинади. Уларнинг бу аянчли ҳолга тушишлари сабабини ўзларидан сўралганда. Улар: «Намоз ўқувчилардан бўлмаган эдик, шунинг учун бу аянчли ҳолга тушдик, дея жавоб берадилар.Аллоҳ таоло «Моъуун» сурасида:«Намозларини унитган намоз ўқувчиларнинг ҳолига вой бўлсин», дейди. Бу оятдаги «Вайл» сўзининг бир кеча маъноси бўлиб, ҳолига вой, азоб ва жаҳаннамдаги «Вайл» номли водий, деганини англатади. Намозни тарк этганларга уларнинг барчаси бўлишида шубҳа йўқ. Чунки, Аллоҳ таоло ҳеч қачон беҳуда гап айтмайди.Аллоҳ таоло «Марям» сурасида қуйидагиларни айтади:«Бас улардан сўнг бир ўринбосарлар қолдиким, алар намозни зоеъ этдилар ва шаҳватларига эргашдилар. Бас, албатта, азобга дучор бўлғайлар».Ушбу ояти каримада ҳам намозни тарк этувчилар охират азобига, албатта, дучор бўлишлари турган гап эканлиги қатъий таъкидламоқда.Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Макҳул розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намозни қасддан тарк қилса, батаҳқиқ, ундан Аллоҳнинг ва Унинг Расулининг зиммаси алоқасиз бўлибдир», деганлар.Ушбу ва бошқа кўплаб намознинг фарзлиги ва аҳамияти ҳақидаги оят ва ҳадисларга асосланиб ҳамма-ҳамма мусулмонлар бир овоздан, намозни инкор қилган одам муртад, кофир бўлади, деганлар. Бу ҳукмга ҳеч ким хилоф қилмаган.Намознинг фарзлигини тан олиб туриб, уни тарк қилган одам ҳақида ихтилоф қилинган. Баъзи тоифалар, бир вақт намозни бўлса ҳам дангасалик қилиб тарк қилган одам кофир бўлади, деганлар.Жумҳур уламолар эса, бундоқ одам кофир бўлиб, мусулмонлик доирасидан бутунлай чиқиб кетмайди-ю, осий ва фосиқ бўлиб икки дунёнинг уқубатига сазовор бўлади, деганлар.Намозни тарк қилган одам охиратда ҳар бир тарк қилган намози учун жазо олишига ҳамма иттифоқ қилган.Шунингдек, бу дунёда ҳам жазо олишига ҳамма иттифоқ қилган. Аммо жазонинг тури ҳақида ихтилоф қилишган. Албатта, бу ҳукмларнинг ҳаммаси, бу масалада келган далилларни атрофлича ўрганилгандан кейин айтилган. Ҳеч ким ўзича гапирмайди. Ундоқ бўлишидан Аллоҳ асрасин.Уламоларнинг бу каби ихтилоф қилишларига асосий сабаб авввалги мусулмонлар ичида намозни тарк қилувчилар бўлмаганидир. Агар бирор одам намозни тарк қилганида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ёки хулафои рошидинлар ёхуд саҳобалар унга жазо берганларида, бу турли фикрларга ўрин қолмас эди.Шунингдек, ушбу масалани муҳокама қилишган мазҳаббоши имомлар даврида ҳам бу иш бўлмаган. Фақат назарий баҳслар бўлган, холос. Бу каби баҳсларнинг келиб чиқишига сиёсий ва ҳарбий тортишувлар натижасида юзага келган ўта ашаддий оқим-хаворижлар сабаб бўлганлар. Улар ўзларининг сиёсий йўлларини маъқуллаш мақсадида, ўз йўлларига юрмаганларни ёмон отлиқ қилиш мақсадида ҳар бир амални қилмаган кофир, деган гап тарқатганлар. Шу йўл билан улар ўзларидан бошқа ҳамма мусулмонларни кофир, деб эълон қилишга, уринганлар. Ҳатто, ҳазрати Али розияллоҳу анҳуни ҳам кофир, дея жар солганлар. Мусулмонлар ичида улкан фитна чиқишига сабаб бўлганлар. Ана ўшанда жумҳур уламолар ҳам ушбу назарий баҳсда иштирок этишга, хаворижларнинг гапига раддия қилишга мажбур бўлганлар. Иймони бўлиб туриб баъзи амалларни қилмаган одам кофир эмас, осий бўлади, деганлар.Ҳар томон ўз гапини маъқуллаш учун далиллар келтира бошлаган. Бу масаладаги далилларнинг кўплари намоз ҳақида бўлгани учун тортишув ҳам кўпроқ намоз устида айланиб қолган.

Топ рейтинг www.uz Openstat