Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир мартта айтиш фарзми?

22:31 / 24 январь | Otabek | 475
Ассалому алайкум! Мен кўп кузатдим мусулмон одамлар жуда диндан узоқлашиб кетган. Намоз ўқимайди рўза тумайди гунох ишларни кўп қилади сўкинади хатто хар гапида сўкиниб гапирганланиям кўрдим мен бу ишни қилиш гунох деб бир марта айтиш фарз деб эшитдим шу тўғрими? Мен ўзим билганча гунохдан қайтараман лекин қайтмайда шундай холларда жуда жуда сиқиламан, ҳатто бу ҳаётда яшагим келмай қолади. Биз шундай даражага етдикми деб жуда кўп ўйлайман. Мен бу гунох деб, билганимча билимими улашмасам гунохкор бўлмайманми? Аллоҳ талога жавоб бермайманми? Барибир айтсам қилишмайдику сиқилмаслик учун ўзим намозими ўқиб бошқаларга ўргатмасдан айтмасдан юрсам жавоб учун одиндан раҳмат.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Шуаро” сурасида марҳамат қилади: 

 لَعَلَّكَ بَاخِعٌ نَّفْسَكَ أَلَّا يَكُونُوا مُؤْمِنِينَ۝ 

3. Эҳтимол, мўмин бўлмаганлари учун ўзингни ҳалок қилмоқчидирсан?!
Яъни «Эй Муҳаммад, эҳтимол, анави кофирлар мўмин бўлмаганлари учун уларга ачиниб, куюниб, ўзингни қийнамоқчи, ҳалок қилмоқчидирсан?!»
Албатта, бунда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга тасалли бор. Аввало, Аллоҳ таоло у кишига кофирларнинг иймонга келмаганлари учун ич-ичларидан афсус-надомат чекиб, ўзларини қийнаётганларини билиб турганидан хабар бермоқда. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам учун эса Роббларининг бу ҳолатдан хабар беришидан кўра каттароқ тасалли йўқ. Айни пайтда, бу хабар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мушрикларнинг муомалаларидан қанчалик қийин аҳволга тушаётганларини ҳам билдиради. Чунки ўзини ҳалок этиш фикри Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдек зотга ўзидан-ўзи келавермайди. 

 إِن نَّشَأْ نُنَزِّلْ عَلَيْهِم مِّن السَّمَاء آيَةً فَظَلَّتْ أَعْنَاقُهُمْ لَهَا خَاضِعِينَ۝ 

4. Агар хоҳласак, уларга осмондан оят (мўъжиза) нозил қиламиз. Бас, бўйинлари унга эгилувчи бўлиб қоладир.
Агар юборган Пайғамбаримизга, нозил қилган Китобимизга мушриклар иймон келтирмасалар, бўйин эгмасалар, уларни қабул этмасалар,
«...хоҳласак, уларга осмондан оят (мўъжиза) нозил қиламиз».
Моддий, ҳеч инкор қилиб бўлмайдиган бир мўъжиза туширамизки,
«Бас, бўйинлари унга эгилувчи бўлиб қоладир».
Бўйинлари бардавом эгилишидан бошқа илож қолмайди. Лекин Аллоҳ таоло бундай қилмади. Одамларни мажбурлаб, бўйинларини эгишни хоҳламади. Сўнгги, оламшумул диннинг мажбурлаш дини бўлишини ҳеч истамади. Асосий мўъжиза сифатида моддий, мажбурий мўъжизани ихтиёр этмади. Исломнинг асосий мўъжизаси ўлароқ, маънавий мўъжизани – Қуръони Каримни ихтиёр қилди. Одамлар бирор моддий нарсадан қўрққанларидан эмас, ўқиб-ўрганиб, илм ҳосил қилганларидан, маънавий-руҳий озуқа топганларидан Исломга киришларини ирода этди. Оқибатда Қуръони Карим қиёматгача битмас-туганмас илоҳий мўъжиза бўлиб қолди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat