Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Поччамнинг закоти

06:56 / 11.05.2019 | Dilnoza | 3246
Ассалому алайкум! Сизларни кириб келган Рамазон ойи билан муборакбод этаман! Минг илтимослар билан икки саволим бор эди. Бу саволни опам ва поччамнинг номларидан ёзмоқдаман. Савол:1) Ҳовлисини сотган(300 млн) апам ва поччам закот беришмоқчи. Оилада 5 қиз булганлигимиз сабабли ота онам фақат пенсияга аранг яшашади. Соглиқлари узига яраша, шу муайян пулдан поччам закот деб мулк қилиб берсалар жоизми? 2) қолган пулларига ота онам томонларда умуман масжиднинг юқлиги сабаб, масжид қурулишига сарфласалар закот урнига утадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Агар поччангиз аввалдан закотга қодир бўлган бўлса сизларга берса бўлади. 

2). Закот масжидга берилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat