Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғийбатга кирадими?

22:14 / 24.01.2019 | Muhammadjon | 2533
Ассалому алайкум! Устозлар, сизларга яна савол йўлламоқдаман. Саволим саёзроқ ноўринроқ бўлса узр сўрайман. Диний билимларим кўп эмас атрофимда эса билимли инсонлар деярли йўқ намозхон, отинойи деганларимизни аксари уйларда ис чиқариб, сурпа янгилаш, қон чиқариш деган ишларни қилишади, мулла, домлалар кўз тегмадлиги учун кўзмунчоқ тақишга маслахат беришади. Шу сабаб ўзларингдан билиб олмоқчиман. Саволим-агар бир аёлни эри уйдамаслигида қайнона камситиб, хақорат қилиб ёки бошқа ишлар билан кўнглини оғритса эри келгандан кейин онангиз шунақа ишлар қилди деса бу ғийбатга кирадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло сизни ҳам қанчадан-қанча гуноҳ қилганингизни билади. Ўша гуноҳларингиз агар кечирилмаса охиратда нима бўлишингизни ҳам биласиз. Аллоҳ сизни кечиришини хоҳласангиз сиз ҳам кечиримли бўлинг. Чунки Аллоҳ кечирувчиларни яхши кўради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat