Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Биз магазиндан килограмга нарса харид қилганда масалан 1 кг нарса олсак тарозига тортганда 1050 грам ёки шунга ўхшаш сал кўпроқ тортилиши хам мумкин. Сотувчилар бунга рози бўлиб беришади. Шунга ўхшаш тортилганда сотиб олсак бўладими? Ахир у 50-70 грамдан бўлса хам қўшилиб катта сумма чиқиши мумкинку? Бу бировнинг хаққи бўлиб қолмайдими?