Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнонам мендан рози бўлиши учун намозни ташлашим керакми?

23:08 / 26 январь | Нодира | 665
Ассалому алайкум! Аллоҳга шукр оиламизда хамма намоз ўқийди, шу қаторда мен хам 2 фарзандли келинман намоз ўқишимга хеч ким қаршилик билдирмайди, аммо қайнонам намоз ўқишимни унча хушламайдилар. Сабаби айни намоз вақтига тўғри келган ишлар ош-овқат ва ҳоказолар. Улгуришга харакат қиламан ишларимни тугатиб киришга, лекин барибир жахллари чиқади. Шусиз хам намоз вақти ўтай-ўтай деб турган пайтда шошиб ўқиб оламан. Намоз ўқийману уларнинг норози танбехлари эшитиб гоҳида адашибам кетаман. Маслахатингизга мухтожман фақат бомдодни ўқиб қўяверайми ёки қазо қилиб ўқиб юраверайми? Уларни норози қилишни хам Аллоҳдан хам қўрқаман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Намоз ўқиш билан ўқимаслик жаннат ёки дўзахни бирини танлаш билан баробардир. Хоҳлаганингизни танлайверинг. Қайнонангиз сизга узр бўлолмайди ҳам дўзахдан ҳам қутқариб қололмайди. Инсонларга хайрон қоласан, Аллоҳ таоло фарзандлар ота-онасини ҳурмат қилишини вожиб амал қилиб ота-оналарга иззат тожини кийдирди. Ўз розилигини уларнинг розилигига боғлаб қўйди. Баъзи бир нонкўр ота-оналар эса ўша иззат берган Зотдан ўзини устун кўришни бошлади. Бундай ҳолатда нонкўрларга итоат қилинмайди. Аллоҳнинг Ўзига итоат қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 

عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. متفق عليه  

Ҳасандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ)
Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Агар Аллоҳ таоло мусулмон қилиб ота-онага шу иззат тожини бермаганида ғарбдаги каби умрини хору-зорликда қариялар уйида ўтказишар эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat