Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қолиб кетган қарз

21:52 / 01.02.2019 | Малика | 581
Ассалому алайкум! Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Мен ўзга юртга бориб мол олиб келиб бозорда сотардим, яъни оилам билан албатта. Аёллар жинси шимидан бундан анча йиллар олдин шу охирги борганимда кўпроқ мол олиб келгандим. У ердагилар ишониб қарзга бериб юборишарди. У молларни сотиб кейинги сафар борганимда пулини олиб бориб берардим. Шу молни сотолмадим, қолиб кетди, бозордан касодга тушиб чиқиб кетдик. Энди шу молларни пули бўйнимда қарз бўлиб қолди. Агар хозир борсам хам уларни тополмайман деб қўрқаман. Шу пулларни қандай тўласам бўлади? Эгаларини кўриниши хам эсимда қолмаган. Бўйнимда турибди, шу қарз кўп қийнаяпти. Нима қилсам бўлади? Қандай йўл тутай? Жавоб учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Эълон берасиз, қандай қурбингиз етса ўшандай ҳақ эгаларини топиб беринг. Агар топилмаса ўшалар номидан савоб умид қилмасдан фақир мискинларга садақа қиласиз. Фақат улар қачон бўлса ҳам топилса ўзларига қайтарасиз. 

وَلِلنَّسَائِيِّ:  وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ أَنَّ رَجُلًا قُتِلَ فِي سَبِيلِ اللهِ ثُمَّ أُحْيِيَ، ثُمَّ قُتِلَ ثُمَّ أُحْيِيَ، ثُمَّ قُتِلَ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ مَا دَخَلَ الْجَنَّةَ حَتَّى يُقْضَى عَنْهُ دَيْنُهُ 

Насоий қилган ривоятда:
«Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча жаннатга кирмас», дейилган.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қасам ичиб туриб айтишлари ҳам бу ишнинг қанчалик аҳамиятли эканини кўрсатади.
Аллоҳ таолонинг йўлида шаҳид бўлиш қанчалик улуғ мақом! Шаҳид учун жаннат эшиклари доимо катта очиқ. Лекин қарз иши ниҳоятда оғир. Агар инсон Аллоҳнинг йўлида бир эмас, уч марта шаҳид бўлса ҳам, қарзини адо қилмаган бўлса, жаннатга кира олмайди. Ундай одамнинг жаннатга кириши олган қарзининг узилишига боғлиқ бўлиб қолади. Қарзи узилса, жаннатга киради, бўлмаса йўқ.
Чунки қарз, қайта-қайта таъкидланганидек, банданинг ҳақи, бу ҳақни фақат ўз эгаси кечади. Аллоҳ таоло кечмайди. Қарз олиб, уни узмай юрганлар бу ҳақиқатни яхшилаб англаб олмоқлари лозим. 

عَنْ سَمُرَةَ: رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى الْفَجْرَ فَقَالَ: هَاهُنَا مِنْ بَنِي فُلَانٍ أَحَدٌ؟» ثَلَاثًا، فَقَالَ رَجُلٌ: أَنَا، قَالَ: فَقَالَ: «إِنَّ صَاحِبَكُمْ مَحْبُوسٌ عَنِ الْجَنَّةِ بِدَيْنِهِ. رَوَاهُ أَحْمَدُ 

Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдодни ўқиб бўлиб, уч марта: «Бу ерда Бану Фулондан ким бор?» дедилар. Бир киши: «Мен», деди. Соҳибингиз қарзи туфайли жаннатдан тўсилиб турибди», дедилар».
Аҳмад ривоят қилган. (“Қарз” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat