Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саҳиҳми?

21:56 / 01 февраль | Nodir | 503
Ассалому алайкум! "Жалолиддин Суютийнинг" "Барзах ҳаёти" китобида мана бу гаплар бор эди. "Фаришталар қабрда мўъминга Қуръон ўргатишлари ҳақида" Абулҳасан ибн Шиброний «Фавоид» китобида Абу Саъид Худрийдан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қуръонни ўқиса ва ёд олмасдан олдин вафот этса, қабрида унга Қуръон таълим берувчи фаришта келади. Натижада Қуръонни ёд олган ҳолда Аллоҳга йўлиқади», дедилар. Ибн Абу Дунё Ҳусайндан ривоят қилади: «Менга шундай хабар етдики, мўъмин банда Қуръонни ёд олмасдан вафот этса, унинг ёзувчи фариштаси қабрига келиб, Аллоҳ таоло уни Қиёмат куни Қуръон аҳли билан бирга қайта тирилтиргунча Қуръондан таълим беради». Ибн Абу Дунё Язид Раққошийдан келтириб айтади: «Агар мўъмин киши Қуръондан баъзи бир жузъ ёд олмасдан вафот этса, Аллоҳ таоло унга қайта тирилиш вақтигача уни ёд олдирадиган фариштани жўнатади». Шу ҳадислар саҳиҳми? Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу ҳадислар саҳиҳ даражасига етмаган, лекин тўқима ҳам эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat