Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жойнамоз

19:00 / 02.02.2019 | hakim | 766
Ассалому алайкум! Устозлар, сиқиб бўлмайдиган жойнамозни оқар сувга поклашдан яна бошқа иложи борми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Машина ювадиган мойкадагиларга берсангиз ювиб, нажосат қолмади деган фикрга боргунингизча ювса пок бўлади. У вақтларда ҳозиргидаги каби нажосатни тез кетказадиган кимёвий моддалар бўлмаган. Фуқаҳолар сиз айтган каби сиқиб бўлмайдиган гилам кабиларни нажосатини оқар сувга ташлаб қанчада кетишини кузатишган ва бир кеча кундузда кетишини кўришган. Шунинг учун бир кеча кундуз оқар сувга ташлаб қўйиш керак деб айтишган. Ҳозирги кунда ҳар қандай нажосат киёвий йўл билан тез муддатда кетишини кўриб турибмиз. Нажосат кетди деб кўнгил таскин топса бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat