Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кофирлик

00:00 / 25.03.2011 | eski savollar | 689
Ассалому алайкум wр wб Устоз!!! Аллоҳ динимиз учун қилаётган ҳизматларингизни ажру савобини берсин. Устоз яқинда бизда пайдо бо'лган бир масала юзасидан савол пайдо бо'либ қолди. Воқеа шундан иборатки, бир неҳъа маҳалла фаоллари ва милитсия ҳодими билан биргаликда маҳалла ва о'қув масканларини айланиб ёш намозга кирганларни ро'йхатга олиб текширди ва катталар билан суҳбат о'тказди. Суҳбат давомида улар ёшларга нима учун ёшгина бо'либ намоз о'қийсан намоз о'қима деб айти ва ислом дини эскилик, шунга одамлар берилгани учун давлатимиз ривожланмаяпти деб оми одамларнинг мафкурасига та'сир қиляпти. Астаг'фируллоҳ... Аллоҳни о'зи бундайларга кифоя бо'лсин. Албатта бу жоҳиллар таниш кишлардан... савол шуки улар исломни масхара қилгани учун ва намоз о'қима дегану учун исломдан чиқиб кофирлик мақомини олдими ёки олмадими? Шуларни о'йлаб сизга савол ёзаётган эдим. Аллоҳим юртимизга ва давлатимиз ҳодимларига иймону ҳидоят берсин ҳамда ислом динимиз учун равнақ берсин. Омин...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Уларга бу борадаги гаплар тушунтирилади. Оқибати нима бўлиши баён қилинади. Шундан кейин ҳам гапларида туриб олсалар, ўзлари Исломдан юз ўгирган бўладилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat