Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ширк ҳақида

00:00 / 20.01.2009 | eski savollar | 1501
Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари!Саволим шуки, инсон исломдан чиқарувчи куфр гапни ҳаёлдан о'тказса, ёки ичида айтса нима бо'лади? Менда шундай ҳолат бо'лди, лекин мен ичимдаги гапга мутлақо норози эдим. Шунинг оқибатидан қорқяпман ҳам. Бу васвасами, бундай иш ширк эмасми? Бундай ҳолатда нима қилиш лозим?Катта ширк ва кичик ширк ҳақида о'қидим. Саволим, кичик ширк тавбасиз кечириладими? Тавба қилинсачи?Катта ширк тавба қилинса кечириладими?Шу масалаларга ойдинлик киритиб берсангиз ва бундай ҳолатда қандай ё'л тутишни маслаҳат берсангиз.Олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Хаёлдан ўтган нарса учун жавобгарлик йўқ.- Кичик ширк тавба билан кечирилади. Тавбасиз Аллоҳнинг Ўзига ҳавола қилинади. Катта ширк тавба ила кечирилади. Тавбасиз кечирилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat