Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон ҳарфларни ўзгартириб ўқиш

20:17 / 10 февраль | Zilola Habibullayeva | 648
Ассалому алайкум! Мен сураларни хато ёдламаслик учун ўқиб ва эшитиб ёдлайман. Мишари Рошид Бин аль-Афасийнинг Ясин сурасида 56-оятни هُمْ وَأَزْوَاجُهُمْ فِي ظِلَالٍ عَلَى الْأَرَائِكِ مُتَّكِئُونَ (هُمْ وَأَزْوَاجُهُمْ فِي ظُلَلٍ عَلَى الْأَرَائِكِ مُتَّكُونَ) ўқиган эканлар. Ва 32-оятда مُحضَرُون сўзи مُحضَءُون деб ўқиган эканлар. Яна бази сураларда хам шунга ўхшаш бироз ўзгартириб ўқиганлар. Мен хам улар ўқиганлардек ёдлаябман. Қуръонни каримни бундай ўзгартириб ўқишни зарари йўқми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу Қуръонни ўзгартириб ўқиш эмас. Унда мутавотир етти қироатнинг бир ривоятида ўқилган. Қуръон эшитувчи эшитаётган қироатини қайси ривоятда ўқилаётганини ҳам билиши керак. Бизнинг диёрларда Ҳафснинг Осимдан қилган ривояти ўқилинади. Қуръон илми мустақил эшитиб ўрганиладиган илм эмас. Бирор мутахассис билан боғланиб ўқилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat