Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Садақа эҳсонни ҳисоблаш

15:20 / 11 февраль | Mirzakarim | 161
Ассалому алайкум! Устозлар, ман ҳар бир харажатимни ёзиб юраман. Ойнинг охирида нимага қанча сарфлаб, кирим чикимни анализ қиламан. Шунда эҳсонларга садақалар миқдорини кўриб чиқишим жоизми? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Янада кўпроқ қилиш учун бўлса, жоиз

عَنْ أَسْمَاءَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ لِي النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا تُوكِي فَيُوكَى عَلَيْكِ
عَنْ عَبْدَةَ وَقَالَ: لَا تُحْصِي فَيُحْصِيَ اللهُ عَلَيْكِ
 

Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Қизғанчиқлик қилма, тағин сендан ҳам қизғанилмасин», дедилар».
Абдадан қилинган ривоятда: «Ҳисобини қилма, тағин Аллоҳ ҳам сенга ҳисоблаб бермасин», деганлар. (“Олтин силсилакитобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat