Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закаотга ўтадими

09:19 / 12.02.2019 | Мухторжон | 1763
Ассалому алайкум! Устозлар, ман бозорда эркаклар оёқ кийимини сотиш билан шуғулланаман. Саволим шуки сотилмай қолган қишки оёқ кийимларимдан рўза ойида закот учун етимхоналарга берсам шу қилган амалим закот ўрнида ўтадими? Алооҳ сизлардан рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Агар яроқли буюм бўлиб, харидоргир бўлса, жоиз. Аммо ундай бўлмаса, сизни закотингиз Одам алайҳиссаломнинг Қобил билан Хобил иккисига қурбонлик қилиш буюрилганда молини энг ўтмасларини ажратган Қобилникига ўхшаб қолмасмикин. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида марҳамат қилади: 

 وَاتْلُ عَلَيْهِمْ نَبَأَ ابْنَيْ آدَمَ بِالْحَقِّ إِذْ قَرَّبَا قُرْبَانًا فَتُقُبِّلَ مِن أَحَدِهِمَا وَلَمْ يُتَقَبَّلْ مِنَ الآخَرِ  

27. Уларга Одамнинг икки ўғли хабарини ҳақ ила тиловат қилиб бер. Ўшанда икковлари қурбонлик қилдилар, бас, бирларидан қабул қилинди, бошқасидан қабул қилинмади.
 “Оли Имрон” 
сурасида: 

 لَن تَنَالُواْ الْبِرَّ حَتَّى تُنفِقُواْ مِمَّا تُحِبُّونَ وَمَا تُنفِقُواْ مِن شَيْءٍ فَإِنَّ اللّهَ بِهِ عَلِيمٌ۝ 

 92. Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимаики нафақа қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни ўта билувчидир.
Мусулмонлар бу маънони тўлиқ тушунган замонларда яхшиликка эришиш учун ўзларининг энг яхши, суюкли молларини нафақа қилиб, улуғ даражаларга эришганлар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қиладиларки, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу:
«Абу Толҳа Мадинадаги ансорийлар ичида энг бой одам эди. Молу мулкининг ичида «Ҳаа» номли қудуқ энг маҳбуби эди. Бу қудуқ масжиднинг тўғрисида эди. Пайғамбар алайҳиссолату вассалом у қудуққа бориб, унинг ширин сувидан ичар эдилар. «Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз» ояти нозил бўлганда, Абу Толҳа:
– Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ «Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз», – демоқда. Молу мулким ичида мен учун энг маҳбуби «Ҳаа» қудуғидир. Уни Аллоҳнинг йўлида садақа қилдим. Унинг яхшилигидан ва Аллоҳнинг ҳузуридаги савобидан умидворман. Эй Аллоҳнинг Расули, шуни сизга бердим, Аллоҳ кўрсатган жойга ишлатинг, – деди. Набий алайҳиссалом:
– Яхши, яхши, бу фойда берувчи мулк, бу фойда берувчи мулк. Мен уни қариндошларинг фойдасига ишлатсанг дейман, – дедилар. Абу Толҳа:
– Худди шундай қиламан, эй Аллоҳнинг Расули, – деди. Сўнгра Абу Толҳа уни қариндошлари ва амакисининг ўғиллари фойдасига тайин қилди».
Имом Бухорий ривоят қилишларича, Ҳазрати Умар:
– Эй Аллоҳнинг Расули, менинг Хайбардаги улушимдан кўра яхшироқ нарсам йўқ. Нима қилишга буюрасиз? – дедилар. У зоти бобаракот:
– Аслини ушлаб тургин-да, тушган фойдани садақа қилиб тур, – дедилар.
Мусулмонлар асрлар давомида Аллоҳнинг розилигини тилаб, яхши кўрган молу мулкларини нафақа қилиб келганлар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat