Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бунининг хукми қандай?

00:00 / 17.02.2012 | eski savollar | 465
Ассаламу алайкум муҳтарам Ҳазрат!Ўз фирибгарлиги билан қарзга ботиб, сўнг пушаймонлик хис этиб турган одам закот олишга хақлими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қарзидан ортиб қолган моли нисобга етмайдиган қарздорга берилади.Қарздор–бошқа бир одамдан турли сабабларга кўра қарз бўлиб қолган одам. Турли офатлар туфайли ночор ҳолатларга тушиб қолганлар ҳам шу синфга қўшилади. Қарздорлар икки турга бўлинадилар: Ўзи учун сарфлаб қарз бўлиб қолганлар ва ўзгалар учун сарфлаб қарз бўлиб қолганлар.Ўзи учун қарз бўлганларга закотдан бериш шартлари:1. Қарзини ўзи тўлай олмайдиган ҳолатда бўлиши керак.2. Қарзни ҳалол ва мубоҳ ишга ишлатиш учун олган бўлиши керак. Яъни, шариат рухсат берган тоат ишларга ишлатиш учун қарз олиб, тўлай олмай қолган бўлиши керак. Агар қарзни ароқхўрлик, зино, қимор, айшу ишрат ва бошқа ношаръий ишларга ишлатиш учун олган бўлса, закотдан унга берилмайди. Мубоҳ лаззат ишларга исроф қилиш учун қарз олган бўлса ҳам, берилмайди.3. Қарзни ҳозир тўлаши керак бўлиши. Агар қарзни тўлаш муддати кейин бўлса, берилмайди. Баъзи уламолар: «Шу йил ичида бериши керак бўлса, олишга ҳақли», деганлар. Бу ҳолда қарз ва закот пули миқдорига қараб ҳар бир ҳолатни алоҳида кўриб чиқиб ҳал қилинса, яхши бўлади.4. Қарз тўламаса қамалиш ҳукми бор қарз бўлиши керак. Яъни, одамларнинг ҳаққига оид қарз бўлиши керак. Аллоҳ таолонинг ҳаққига оид қарзлар–закот, каффоротлардан бўлган қарз бўлса, закотдан берилмайди.Ўз фойдасига қарз олиб тўлай олмаган одамга қарзини узишга закотдан етарли мол берилади.Ўзганинг фойдасини кўзлаб қарздор бўлиб қолган одамга закотдан бериш шартлари:Икки урушган томонни яраштириш учун уларнинг жанжалига сабаб бўлиб турган молни тўлаб қўйишни ўз зиммасига олган, мусулмонлар оммасига фойдали бўлган мадраса қуриш, шифохона, етимхона ва бошқа жойлар фойдаси учун қарз олиб, бера олмай қолган одамга ҳам қарзини узиш учун закотдан берилади.«Ўлган одамнинг қарзини закотдан узиб қўйса бўладими?» деган саволга Шофеъий, Ҳанбалий ва Ҳанафий мазҳаблари: «Бўлмайди», деб жавоб беришган.Замондош уламоларимиз: «Муҳтож кишиларга закотдан қарзи ҳасана бериб турса бўлади», деб фатво чиқарганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat