Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Идда ҳақида

11:49 / 12 февраль | Baxtiyorjon Gaziyev | 446
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизларга саволларимиз бор эди. Бир аёл киши ажрашибми, эридан талоқ олибми ёки эри ўлибми "Идда ўтирган муддатида - бир иддаси тугамасдан туриб бир ҳайз муддатида ўтириб, кейин бошқа эрга тегиб кетган. Бошқа эрга теккандан кейин ҳозирги никоҳи фосидми яъни никоҳи никоҳмасми? 2). У бир ҳайз миқдорича идда ўтирган аввал энди иддасини бошидан бошлайдими ёки битта ҳайз муддатига қўшиб юборадими? 3). Иддани ўтириш керак бўлса кимникида ўтиради? Аввалги эрини уйида ўтирадими, ўзини уйида ўтирадими ёки ҳозирги никоҳланган эрини уйида ўтирадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Никоҳи никоҳ эмас. Тезда алоқаларини тўхтатиши керак.
2). Фиқҳий китобларда биринчи эридан қолган иддасини адо қилиш шарт дейилган. Шунинг учун икки ҳайз идда ўтиради. Кейин иккинчи эрига никоҳланаверади.
3). Ўзининг уйида ўтиради. Чунки иккинчи эр мутлақо бегона ҳисобланади. Мабодо иккинчи эр бошқа жойда яшайдиган бўлса ўша уйда ўтирса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat