Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздан кейинги зикрлар

14:50 / 26.08.2015 | Abibullaev Meirzhan | 3373

Ассалому алайкум! Намоз тугагандан сўнг “Оятул курсий” ва 33 мартадан зикр айтилади. Баъзида шошилинч ҳолатда, бу амалларни ўтирган ҳолда эмас, балки йўлимни давом эттирган ҳолда адо этсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Имом Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳудан Табароний ривоят қилган ҳадисда: Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким фарз намозидан кейин «Оятул Курсий»ни қироат қилса, у бошқа намозгача Аллоҳнинг зиммасида бўлади», деганлар.

Имом Насаий Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда эса Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким ҳар бир фарз намозидан кейин «Оятул Курсий» ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни қироат қилса, уни жаннатга киришдан ўлимдан бошқа нарса тўса олмайди», деганлар.
Сўнг ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ», ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар» айтилиб, «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайин қодийр» калимаси ўқилади».

Имом Муслимнинг ривоятида:
«Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар» деса, ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлур, юзтанинг тамом бўлиши – «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр»ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби кўп бўлса ҳам мағфират қилинур», дейилган.

584. Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«(Намоз) ортидан келувчиларни айтувчилар ёки қилувчилар ноумид бўлмаслар. Ҳар бир намоз ортидан ўттиз учта тасбеҳ, ўттиз учта ҳамд ва ўттиз тўртта такбир», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадисда келган ҳар бир намоз ортидан ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ», ўттиз тўрт марта «Аллоҳу акбар»ни зикр қилиш кейинги ривоятларда келадиган зикрлар билан уйғунлашиб, амалда айтиладиган бўлган.

Термизийнинг лафзида:
«Ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ», ўттиз тўрт марта «Аллоҳу акбар» ва ўн марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу» денглар», дейилган.
وَلِمُسْلِمٍ: مَنْ سَبَّحَ اللهَ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، وَحَمِدَ اللهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، وَكَبَّرَ اللهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، فَتْلِكَ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ، وَقَالَ تَمَامَ الْمِائَةِ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، غُفِرَتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ.
Муслимнинг ривоятида эса:
«Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», деса ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлур, юзтанинг тамом бўлишига: «Ла илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр»ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам, мағфират қилинур», дейилган.

Ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», «Алҳамдулиллаҳ» ва «Аллоҳу акбар»ни зикр қилиш, кўп мол садақа қилиш ва қул озод этишдан ҳам кўпроқ савобга сабаб бўлиши.
Шайтон инсонни даражасига қараб ибодатдан тўсади. Яхши амалда бардавом бўлгувчи кишиларга қилиб турган амалидан бошқа амални чиройли кўрсатиши билан, Қуръон ёдламоқчи бўлган кишига уни тафсирини ўқишни чиройли кўрсатиши билан, тафсир ўқиётган кишилар Қуръонни ёд олишни чиройли кўрсатиши билан ибодатдан тўсади. Али розияллоҳу анҳу умрлари мобайнида қанча жангу-жадалларда қатнашган бўлсалар ўша ўринларда ўқиган ҳар намозлари ортидан “Оятул курси” ва тасбеҳларни қолдирмаганларини айтганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
Йўлда давом этиб кетишда уларни адо этиш жоиз, лекин бу келгусида шайтонни ўша ибодатдан тўсишига сабаб бўлиб қолмасин. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat