Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ушбу фикрим тўғрими Ҳазрат...?

00:00 / 22.05.2007 | eski savollar | 2285
Ассалому Алайкум шайҳ ҳазратлари !Сизга шу қилаётган ҳайрли ишларингиз ва бераётган саволларимизга имконият даражасида жавоб бериб келаётганингиз учун чуқур миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳазрат мани анчадан бери коъплаб ҳар хил саволларга жавоб топиш қизиқтириб келади. Айниқса тақдир масаласига жудаям қизиқардим. Алҳамдилуллоҳ сизнинг “Сунний Ақийдалар” номли ажойиб китобингизни оъқиб бу нарсага ҳам этарлича жавоб топдим. Аллоҳ сиздан рози боълсин. Энди ҳозир ман Қуръони Каримни бир бошдан о'қиб о'рганиб олишга қарор қилган эдим. Оърганиш жараёнида ман, А'роф сурасининг бошланишидаги оятларига келганда сал иккиланиб қолдим, айрим саволлар туг'илди, илтимос шуларни тушунишга ёрдам берсангиз. Аслида ман бу саволларни сизга соъров тарзида ёълламоқчи эдим. Аммо Аллоҳ шоҳид, сизга ушбу саволларимни ёзаётган пайтимда бирдан калламга оъз оъзидан шу саволларга жавоб келгандей боълди. Кейин саволларни шу жавоблари билан ёзишга қарор қилдим. Ижозатингиз билан шуларни баён қилсам. Аллоҳ таолонинг бу коинотни яратишдан бир мақсади бор зеро о'йин учун яратгани ё'қ. Салгина тафаккур қилсак бу борлиқдаги барча нарсалар аниқ бир қоида, аниқ бир о'лчов асосида ҳаракатланиб турганини ко'рамиз я'ни майда заррадан тортиб то улкан планеталаргача аниқ бир қоида бор. Шу қоидадан агар салгина ог'иш бо'ладиган бо'лса Аллоҳ ко'рсатмасин на қадар мудҳиш ҳодисалар содир булишини ҳозирги замон илм фани исботлади. Ва яна эр юзидаги барча кичигидан тортиб каттасигача онгли онгсиз барча жонли жонсиз нарсалрнинг тузилиши ва яшаш тарзида ҳам о'зига ҳос тартиб қоидалар аниқ о'лчовлар бор. Шу каби жараёнлар ҳақида озроқ фикр юритадиган булсак бу қадар аниқ қоидалар ва аниқ о'лчовлар ҳеч о'з - о'зидан бо'либ қолмаганини ҳис қиламиз. Бу фақат бир зотнинг яъни Аллоҳ таолонинг чэксиз қудрати ила бо'лаётганини ҳис қиламиз ва яна бир бор Яратганга уни буюклиги қадар ҳамду сано айтамиз. Ва яна шуни биламизки Аллоҳ таоло бу борлиқдаги шу каби буюк нарсаларни барчасини инсон учун яратди ва инсонни бу дунёда синашни ирода қилди. Инсонни эса қандай яратганини Каломида шундай ифода этади: 7.11 . Ва батаҳқиқ, Биз сизларни яратдик, кейин сизларга суврат бердик. Сўнгра эса, фаришталарга: «Одамга сажда қилинг», дедик. Бас, улар сажда қилдилар. Магар Иблис сажда қилувчилардан бўлмади. Иблиснинг нима учун сажда қилмаганини кейинги оятлар мазмунидан билиб оламиз ва билишимизча иблис о'зини оловдан яралганлигини ро'кач қилиб такаббурлик қилди ва кибрга берилди. Шу кибри сабаб Аллоҳнинг амрини бажармади ва Жаннатдан ҳайдалди ва яна Одам ато ва Момо ҳавони ҳам васваса қилиб Жаннатдан туширилишига сабабчи боълди. Ва шу шу иблис Одам авлодини қиёмат кунигача васваса қилиб тоъғри ё'лдан оздиришга қасамёд қилди. Аллоҳ таоло ҳам қасамёд қилиб “кимки сенга эргашса, сизларнинг барчангиз билан жаҳаннамни тоълдиражакман”, деди. Энди шу эрида бироз то'хталиб тафаккур қилишимизга то'г'ри келади. Агар моҳиятан о'йлаб қаридиган бо'лсак бу дунёда шу иблис зоти бо'лмаса одамни синайдиган бошқа воситачи ҳам ё'қ. Лекин аслида Аллоҳ одамни синаш учун яратди. Хо'ш, унда иблис одамни синаш учун қандай қилиб воситачи бо'лиши мумкин деган савол пайдо бо'лади. Бу нарса Аллоҳ таолонинг наздида қачонки иблис, одам билан душман бо'лсагина бо'лиши мумкин эди. Фақат шундагина иблис одамни васваса қилиб то'г'ри ё'лдан оздиради ва шундагина Аллоҳ таолонинг бу дунёда одам боласини синаши амалга ошади. Аллоҳ таолонинг назарида деб иккиланмасдан гапираяпмиз буни учун аввалам Аллоҳни о'зи мани кечирсин. Ман шуни биламанки Аллоҳнинг наздида ма'қул топилган нарса бо'лади, бо'лдими демак бо'лган нарса Аллоҳнинг наздида ма'қул топилган, у ҳоҳ яхши ҳоҳ ёмон боълишидан қатий назар. Демак одамни синаш учун иблис бо'лиши ҳам керак эди. Иблис одамга душман бо'лиши учун эса юқоридаги оятдаги воқеа (саҳна) булиши керак эди. Аслида эса иблисни Аллоҳнинг амрини бажармаслиги олдиндан Лавҳул Маҳфузда белгилаб қо'йилган эди. Бу амрни бажармасликни унга ҳеч ким мажбур қилмади. У оъз ихтиёри билан бу амрни бажармади ва фақат буни Аллоҳ таоло оъзининг чэксиз илми ижла олдиндан билар эди ҳолос. Шу нарсани билса ҳам Аллоҳ таоло буни роъёбга чиқишини ирода қилди ва шу воқеа боълди. Шу эрда савол туг'илади, Аллоҳ таоло инсонни синаш учун шартмиди қаэрдаги шайтон,иблис каби яратиқларини восита қилиши, бунга Аллоҳнинг о'зи кифоя қилмасмиди деган…? Тоъғри, агар Аллоҳ ҳоҳласа бундан ҳам бошқачароқ синовни жорий қилиши мумкин эди, ҳатто биз одам болаларининг калласига ҳам келмаган нарсаларни яратиши мумкин эди. Аллоҳ ҳар нарсани билгувчи зот, Аллоҳ ҳар нарсага қодир зот. Агар ҳоҳласа одамни синаш учун унга ҳеч нарсани восита қилмасликка уни қурби етади, бу иш Аллоҳ учун ҳеч гап эмас, зеро буни учун оъзининг иродаси кетса бас ! Лекин биз бандалар шуни унутмаслигимиз керакки, Аллоҳ таоло биз одам боласидан чэксиз даражада илмли. Нима яхшию нима ёмонлигини оъзи билади. Бизни бу тарзда савол беришга ҳатто ҳаққимиз ҳам ёъқ. Аллоҳ таоло огоҳлантириб ҳам қоъйибди оъз қилган ишидан ҳеч ким уни соъроқ қила олмаслигини ва фақат биз одам болаларигина қилган ишимизга масъулмиз ва шу қилган амалларимиз учунгина эртага жавобгармиз. Аслида эса бу дунёда Аллоҳ таоло бизни қайси амалларни қилишимизни ҳам олдиндан билади, яъни Лаҳвул Маҳфузда оъзингинг чэксиз илми ила олдиндан билиб белгилаб қоъйган. Демак, У ким жаннатий-у ким доъзахийлигини ҳам олдиндан билади. Унда яна савол туғилади, нима кераги бор эди ҳамма нарсани олдиндан билса бизни бу дунёда амал қилишимизи деган. Бу саволнинг жавобини пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) қуйидагича берганлар: “Барчага оъзи учун халқ қилинган амал муяссардир”- деб. Демак бундан яна бир бор иқрор боъламизки Аллоҳ таолонинг бизни ушбу қиладиган амалларимизни бажаришда ҳеч қандай мажбурлаши ёъқлигига. Мажбурлаш ёъқлиги шундаки, агар Аллоҳ таоло бизни ушбу олдиндан оъз чэксиз илми ила белгилаб қоъйган амалларимизда мажбурлашни ирода этганда эди, унда бизга Оҳират кунигача мухлатни кераги боълмай қоларди. Чунки ҳоҳласак ҳоҳламасак шу амални мажбуран бажаришимизга тоъғри келарди. Бу эса Аллоҳ таолодек зотнинг оилй сифатларидан бири боълмиш Адолатлилик сифатига ҳеч тоъғри келмиди. Аслида Аллоҳ таоло агар ҳоҳласа бизни ушбу олдиндан билиб белгилаб қоъйган амалларимизни қилишга мухлат бермасдан ҳам жаннатга ёки доъзаҳга киритиши мумкин эди. Чунки У билади бизни қайси амалларни қилишимизни. Хоъп агар шундай қилган тақдирда ҳам, оъша пайти агар одам боласидан биттасини жаханнамга киритаман деса у таъна қилиши мумкин нимага мани жаханнамга киритаяпсан, ахир ман нима ёмонлик қилдим деб. Шунда Аллоҳ таоло, сан бандам дунёдалигингда шу шу амалларни қилиб кофир боълардинг деса банда яна ёъқ мен бу ишларни ҳеч қилмасдим деб таъна қилишини билгани учун ҳам Аллоҳ таоло бизга бу дунёда мухлат бериб қоъйгандир. Астоғфуруллоҳ, яна Аллоҳ билади. Аслида ҳақиқий ҳикматни Аллоҳнинг оъзи билади. Биз бандалар фақат фараз, гумон қилишдан бошқа нарсага оъта олмаймиз. Чунки бизни илмимиз чэкланган. Шуни учун бу каби саволларни йиғиштириб Аллоҳ қил деган ишни қилиб, қилма деган ишни қилмасак шуни оъзи кифоя. Нега қилма деб айтди экан деб отамиз Одамга оъхшаб Жаннатдан бебахра боълиб қолмайлик. Аслида оъша “нега” деган саволнинг жавоби ҳам жуда оддий яъни “шунчаки” ҳам боълиши мумкин. Тоъғри, фикир юритиб тафаккур қилганимиз яхши, лекин ҳар нарсанинг ҳам чэгараси бор. Чэгараси шундаки бизнинг ақлимиз азалдан ҳамма нарсага етавермаслиги маълум қилиб қоъйилган. Оъша чэгарани ҳар бир калла эгаси ҳис қила билиши керак, чэгарага этиб келганини. Тоъғрими ҳазрат. Сиздан илтимос агар бу фикрлар нотоъғри боълса, ёки одоб доирасидан чэтга чиқиб кетган боълса сиздан олдиндан узрмни қабул қилишингизни соъриман. Шу фикирлар қай даражада тоъғри ёки нотоъғрилигини тушунтириб берсангиз янада иймонимиз мустаҳкам боъларди, Иншааллоҳ. Агар бу ёзганларимдан рози боълсангиз мани бир дуо қилиб қоъйсангиз, сизи дуоингиз қабул боълишига ишонаман. Сизга коъп ташаккур ва ҳаммамиздан Аллоҳни оъзи рози боълсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ ҳеч нарсани беҳикмат қилмайди. Жумладан шайтонга боғлиқ ишларни ҳам. Бу каби фикр юритиш ўрнига таслим бўлиш ва мен ҳикматини тушуна олмаяпман дейиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat