Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кечикиб келиб, олдинга интилиш

07:26 / 02.02.2017 | Нозим | 1378

Ассалому алайкум! Бир илмлик инсондан эшитишимча: “агар масжидга кечикиб келиб, одамларни орасидан суқилиб ўтиб, олдинги қаторга ўтиш ўзи ўзига жаханнамга йўл очади» деб айтган эдилар. Шу гап қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْن بُسْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ يَتَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَالنَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَخْطُبُ، فَقَالَ لَهُ: اجْلِسْ فَقَدْ آذَيْتَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ. وَلِلتِّرْمِذِيِّ: مَنْ تَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ اتَّخَذَ جِسْرًا إِلَى جَهَنَّمَ 

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам Жумъа куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилаётганларида келиб, одамларнинг елкаларидан ҳатлаб ўтди. Бас, у зот унга: «Ўтир! Батаҳқиқ, озор бердинг-ку!» дедилар». Абу Довуд, Насаий ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган Термизийнинг ривоятида: «Ким Жумъа куни одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтса, жаҳаннамга кўприк олган бўлади», дейилган. Шарҳ: Аввало ҳадиснинг ровийcи Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик. Абдуллоҳ ибн Буср ал-Мозаний, кунялари Абу Сафвон, икки қиблага юзланиб намоз ўқиган саҳобалардан. Бу кишининг оталари, оналари ҳамда акалари Атийя, сингиллари Самоълар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатларида бўлишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўлларини           Абдуллоҳ ибн Бусрнинг бошларига қўйиб, умрлари узоқ бўлишини тилаб, дуо қилган эдилар. Ҳақиқатда бу киши узоқ умр кўрдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳаммаси бўлиб 50та ҳадис ривоят қилганлар. Бу кишидан Абу Зоҳийрийя, Холид ибн Маъдан, Солим ибн Омир, Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Авф, Ҳасан ибн Айюб ва бошқалар ривоят қилганлар. Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу ҳижратнинг 88-йили, 95 ёшларида Ҳимсда вафот этдилар. У киши ўша ерда вафот топган охирги саҳоба эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар доим, ҳар вақт ва ҳамиша умматларига таълим берар эдилар. Ушбу ҳадиси шарифда Жумъа хутбасини қилаётиб ҳам таълим беришни унутмаганликларини кўриб турибмиз. Жума хутбаси қанчалик аҳамиятли эканлигини ўтган ҳадислардан билиб олдик. Лекин Жумъа одобларини билмаган кишига ўша одобни ўргатиб қўйиш ҳам керак. Шунинг учун ҳам Жумъа хутбасини қилиб турган бўлишларига қарамай, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хутбадан тўхтаб, одамларни туртиб ўтаётган кишини одобга чақирганлар: «Ўтир! Батаҳқиқ, озор бердинг-ку!» дедилар». Демак, Жумъага келган одам ўтирган кишиларнинг елкасидан ҳатлаб олдинга ёки бошқа тарафга ўтиши жоиз эмас. Агар шундай қилса, мусулмон биродарларига озор берган бўлади. Имом Термизийнинг ривоятига қараганда эса, у катта гуноҳ қилган ва одамларга озор бериб ўтганлиги учун жаҳаннамга кўприк бўлади. Шунинг учун Жумъага борганимизда мазкур одобларга қаттиқ риоя қилишимиз керак. Аввало биринчи борганлар олдиндан жой олиб ўтирсинлар. Токи кейин келганлар олдинга ўтишларига жой қолмасин. Қолаверса, кейин келганлар зинҳор ўзидан олдин келиб ўтирганларнинг елкаларидан туртиб, олдинга ўтишга ҳаракат қилмасинлар. Имом-хатиб домлалар ҳам бу нарсани намозхонларга доимо эслатиб турмоқлари лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat