Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳозирча намоз ўқимаслик

12:23 / 18 февраль | Laylo | 681
Ассалому алайкум! Ҳижоб ўрашга, намоз ўқишга иштиёқим баланд ва ҳижобли қизларга жуда ҳавас қиламан. Аммо, айни пайтда талаба бўлганлигим боис, намозга улгуролмаслигим мумкинлигини ўйлаб, ҳали ҳам бошлаганим йўқ, ҳижоб ўранишга эса уйдагиларим ҳозирча қарши. Ўқишни тамомлаганимдан сўнг (балки унгача турмушга чиқарман), ҳижоб ўрансам, намозни тўлиқ ўқишни бошласам бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз ҳозирдан намозни бошланг. Акс ҳолда намоз ўқимасликнинг охиратдаги азоби жуда оғир бўлади. Намоз эрталаб юз қўлингизни ювишга оёқни қўшиб қўйиш, жойнамоз устига бориб, сураи Фотиҳа ва Ихлос сурасини ўқиб, икки бор руку ва тўрт бор сажда қилишдан иборат. Шу билан фарз адо бўлади. Буни қилмаганлигингиз учун эса қуйидаги азоб бўлади.
Намозни қолдирганлар жазоси учун айтилган оят бор.  

فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ۝الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ۝ 

4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки…
5. Улар намозларини унутувчилардир.

Аллоҳ таоло “Ҳаж” сурасида марҳамат қилади: 

وَيَسْتَعْجِلُونَكَ بِالْعَذَابِ وَلَن يُخْلِفَ اللَّهُ وَعْدَهُ وَإِنَّ يَوْمًا عِندَ رَبِّكَ كَأَلْفِ سَنَةٍ مِّمَّا تَعُدُّونَ۝ 

47. Сендан азобнинг тезроқ келишини сўрарлар. Ҳолбуки, Аллоҳ ваъдасига зинҳор хилоф қилмас. Дарҳақиқат, Роббинг ҳузуридаги бир кун сиз санайдиган минг йилдекдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat