Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўликни қирқида атала пишириб чироқ ёқиш

22:04 / 18 февраль | Muhammadjon | 711
Ассалому алайкум! Кўп жойларда ўлик чиққан хонадонда 40-кун атала пишириб тарқатишади. Шу тўғрими? Бир қариндошимиз намозхон, лекин хонадонларда пиликчўпни ёғга ботириб ун солинган идишга санчиб ёқади ва Қуръон тиловат тушириб, савобини Аллоҳга бағишлайди. Бу ишчи?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу ишларнинг барчаси бидъат-хурофот ишлардир, балки ширкка ҳам яқиндир. Мўмин киши фақат Аллоҳдан нажот, ёрдам сўрайди. Ўзигагина илтижо қилади. Шуни унутмаслик керакки, яхшилик ва ёмонли фақат Аллоҳдандир. Ундай ишлар ҳаром. Чунки чироқ ёқувчилар жинлар уларга зарар бермасин деб ўйлаб уларга яқин бўлиши учун чироқ ёқишади. 

وَاعْلَمْ أَنَّ النَّذْرَ الَّذِي يَقَعُ لِلْأَمْوَاتِ مِنْ أَكْثَرِ الْعَوَّامِ وَمَا يُؤْخَذُ مِنْ الدَّرَاهِمِ وَالشَّمْعِ وَالزَّيْتِ وَنَحْوِهَا إلَى ضَرَائِحِ الْأَوْلِيَاءِ الْكِرَامِ تَقَرُّبًا إلَيْهِمْ فَهُوَ بِالْإِجْمَاعِ بَاطِلٌ وَحَرَامٌ ...  وَقَدْ اُبْتُلِيَ النَّاسُ بِذَلِكَ ، وَلَا سِيَّمَا فِي هَذِهِ الْأَعْصَارِ  

Билингки, авом халқ тарафидан ўликларга атаб назрлар қилиш, Аллоҳнинг дўстларининг қабрларига уларга яқин бўлиш мақсадида тангалар ташлаш, шам, чироқлар ёқиш ботил ва ҳаром ишлардир. Бу нарсаларга хусусан, асримиз одамлари кўпроқ мубтало бўлганлар.  (Роддул Муҳтор). Валлоҳу аълам! 

Қуйидаги линкда берилган савол-жавобни ўқинг 

http://savollar.islom.uz/smf/arxiv/27942.0 

Топ рейтинг www.uz Openstat