Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақиқа

00:00 / 24.05.2007 | eski savollar | 1549
Ҳазрат!Сизга савол билан мурожаат этмоқчиман! Бир огил фарзандим бор. Аллоҳ менга яна бир огил фарзанд ато этди. Иккала фарзандимга ақиқа қилмоқчи эдим. Уларнинг ақиқаларини қилиш учун 2тадан 4 та қуй суйилиши керак, лекин бу 4 та қуйни гуштини кимга беришим керак. Ёки бу қуйларнинг суймасдан унинг урнига ҳозирги кундаги уларнинг бозордаги нарҳини ҳисоблаб одамларга таом пишириб ақиқа маросими қилиб отказса буладими? Қайси ҳолда менинг буйнимдан фарзандларимнинг ақиқаси адо этилиб Аллоҳга берган фарзанд нематларига шукроналикни бажо этган буламан?Жавобингиз учун раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят килинади.«Набий соллаллоху алайхи васаллам Хасан ва Хусайн розияллоху анхумоларга биттадан кўчкор сўйиб акийка килдилар».Сунан эгалари ривоят килган. Термизий лафзида:«Набий соллаллоху алайхи васаллам Хасанга бир кўй сўйиб акийка килдилар ва:«Эй, Фотима, унинг сочини олиб, сочи вазнида кумуш садака килгин», дедилар. Бас, тортсак, унинг вазни бир дирхам ёки дирхамнинг баъзисича чикди», дейилган.Ушбу хадиси шарифдан ўгил болага, албатта, иккита кўй сўйиб акийка килиш шарт эмаслиги, битта кўй сўйса хам бўлавериши чикмокда. Чунки Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг ўз набираларига биттадан кўчкор сўйганлари шуни кўрсатади.Сиз хам шундай килинг. Хохланг, гўштларни хом бўйича таркатинг. Хохланг, пишириб улашинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat