Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғийбат эмасми

21:10 / 20 февраль | Muniraxon | 616

Ассалому алайкум! (Масалан) Бирор зиёфатга борган одам у ерда бўлмаган бошқа бировга зиёфатда бўлган нарсаларни ( рўй-рост, ёлғон аралаштирмасдан) айтиб берса, ғийбатга кирадими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ғийбатга киради. Чунки бизнинг зиёфатлар нафақат таом ейиш, балки ёлғон ва ғийбатлар ҳам аралашган бўлади. Ҳатто таомини еб туриб зиёфат эгасини ғийбат қилувчилар ҳам бор экан. Қулоғи оғирроқ бир аёл зиёфат қилиб маҳалланинг аёлларини дуосини олиш учун чақирибди. Ҳар кирганида салом-алик қилиб яхши ўтирибсизларми деб мулозамат қилибди. Меҳмонлар эса қулоғи эшитмайди деб ҳар кирганида “Ҳа гарангэ кел-кел” деб бир-бирига қараб кулишар экан. Зиёфат охирлаганда хонадон соҳибаси отин ойидан фарзандининг ҳаққига дуо қилишини сўрабди. Отин ойи ҳайрон бўлиб “Тинчликми ўзи, саломатлиги яхшими” деб сўрабди. Уй соҳибаси “Ўғлим Россиядан қулоққа тақиб эшитадиган ускуна олиб келиб берди” дебди. Ғийбатини қилган аёллар ўта шармандалик ҳолатига тушиб қолишибди. Сиз билан бизни ҳам қиёмат куни бўлиб ҳамма сирлар ошкор қилинганида ўша аёллар каби бўлиб қолишимиздан Аллоҳ асрасин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat