Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурилиши тугалланмаган квартира

15:11 / 26 февраль | mirolim | 365
Ассалому алайкум! Қурилиши тугалланмаган бинодан квартира олиш учун, юз фоизли тўлов аввалдан амалга оширилган. Бино тахминан йил охирида топширилади. Закотни ҳар йил рамазоннинг ярмигача бўлган даромадимдан чиқараман. Бу йилги ҳисоб-китобга ҳали битмаган квартирага қилинган тўлов миқдори ҳам кирадими ёки йўқми? Раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қуйидаги иборалар “Фиқҳул буйуъ” китобидан олинган. Шунга асосан тўлаган пулингиздан закот чиқармайсиз. Агар иморатни сотиш мақсадида олган бўлсангиз қийматидан закот чиқарасиз.
Буюртма битими тузилганда, аввалдан тўлов сифатида берилган пул ҳунарманднинг мулки бўлади ва ундан фойдаланиши ёки тижорат қилиши мумкин. Агар закот берувчи бўлса, у пулдан ўз вақтида закот чиқариши фарз бўлади. Лекин, шу маблағ унинг зиммасида бўлиб, бирор сабаб билан буюртма битими бекор қилинса, буюртмачига пулни қайтариши вожиб бўлади ва кафолат ҳукми билан (олгани учун) фойдаси ўзига бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat