Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўғри йўлда илм олиш

00:00 / 14.04.2011 | eski savollar | 3556
Ассалому Алайкум Шайх Ҳазратлари!Аллоҳга ҳамдлар бо'лсинким сизнинг китобларингизни ва саволларга бераётган жавобларингизни о'қиб о'рганиш натижасида ко'пчилик юртимиз мусулмонлари қатори мен ва менинг биродарларим ҳам ко'п масалаларни тушуниб бормоқдамиз. Бунинг учун Аллоҳдан сизнинг дин юлида олиб бораётган бу улкан ишларингизга барака ва охиратда ажру-мукофотлар сураб қоламиз. Саволим муаллифлик ҳуқуқи билан бог'лиқ. Узимнинг касбим - компютер дастурчиси. Бизнинг асосий ишимиз компютерда ҳар хил дастурларни ишлатишдан иборат. Бу дастурларни ишлатишга доир сизнинг саволларга берган жавобларингизни уқиб чиққанимиздан со'нг ҳозир дастурларни муаллифлик ҳуқуқларига амал қилган ҳолда ишлатишга ҳаракат қилмоқдамиз. Хозирда менда ва менинг бошқа биродарларимда бошқа бир ечими биз учун мавҳум булган бир савол мавжуд. Мен ва менинг бази биродарларим инглиз тилини урганишни ва кейин ТОЭФЛ ёки ИЭЛТС деб номланувчу халқаро тестни топширишни ният қилганмиз. Шаҳримизда жуда ко'п жойларда инглиз тилидан дарс утилмоқда( бу дарслар 10-15 кишидан иборат гуруҳларга ёки бир кишига алоҳида утилиши мумкин ). Аслини олганда тилни биз узимиз ҳам урганишимиз мумкин, лекин дарсликларнинг асл нусхасини бизнинг китоб до'конларидан топишнинг деярли иложи юқ, чунки уларнинг нархи жуда қимматлигидан сотувчилар ундай китобларни сотишмайди. Дарслар утиладиган тил марказлари ёки о'қитувчилар узларининг о'қувчиларига дарсликларни текинга беришади. Энди бизнинг китоб до'конларимизда юқ бо'лган бу китобларни улар қаердан олишади деган табиий савол туг'улиши мумкин. Суриштирсак улар ҳам ҳаммага ма'лум булган услуб - интернетга жойлаштирилган уша китобларни юклаб олиб кейин узларининг о'қувчиларига тарқатишар экан. Албатта бу иш муаллиф ҳуқуқларига зид. Шу сабабли мен сиздан сурамоқчи булган нарсам бизлар учун шундай тил марказларидан ёки уқитувчилардан дарс олиш мумкинми? Ҳамма тил марказлари ва о'қитувчилар бундай ё'л билан дарс утишади ва дарсликларни тарқатишади деб айта олмайман. Ба'зиларда шу китобларнинг асл 1 донадан нусхалари мавжуд бо'либ, шу нусхаларни улар о'злари купайтириб( ксерокопия қилиб ) о'қувчиларига беришади, лекин шунда ҳам уларнинг ҳамма дарсликлари шундай - асл нусханинг кучирмаси дейиш қийин. Менинг 2-саволим ана шундай асл китобдан уқувчиларига нусха купайтириб бераётганлардан дарс олса буладими? Қимматли вақтингизни аямай берган жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ҳар ким ўзи ҳал қиладиган масала. Яъни, ўзига ўзи фатво берадиган

Топ рейтинг www.uz Openstat