Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

савдо ҳақида...

00:00 / 16.06.2008 | eski savollar | 2809
Ассалому аллайкум Шайх Ҳазратлари, менда учта савол бор эди: 1. Мен wэб-студиода ишлайман корхона ташкилотларга сайт тайёрлайман. Мижозларимдан сайт исми ва ҳостинг учун қо'шимча то'лов оламан интернетга то'лаш учун. Яқинда шу борада тадбир қилиб сайт исми ва ҳостинг ҳизмати учун то'ловни бир неча баробарга қисқартирдик... Мижозларимдан сайт ва ҳост учун олган пулнинг қолганини о'зимга олсам бо'ладими шу менга ҳалолми? (Пул ба'зилардин тадбир қилинишидан олдин олинган эди, ба'зилар билан шу суммада шартнома тузилган) 2. Яқинда бозордан о'рик сотил олдим, сотувчи о'рикни о'лчаганида сал кам о'н кило чиқди кейин сатилининг ог'ирлигини о'лчадик бир килодан сал ко'проқ чиқди. Мен шу ҳисобга ко'ра савдолашдим агар сатлнинг ог'ирлигини айириб ташласак то'ққиз килодан сал камроқ о'рик бо'лади мен унга то'ққиз килонинг пулидан сал камроқ пул беришни таклиф қилдим, у рози бо'лмади, кейин мен та'кид учун аллақачон о'з сатилимга солган о'рикни қайта о'лчаб ко'рмоқчи бо'лдим, у тарозим ното'гри деб рози бо'лмади... мен барибир о'лчадим... боя темир сатил билан о'н кило атрофида чиққан о'рик пластмасса сатилда о'н бир килодан ортиқроқ чиқди, мен бу ҳақда сотувчига айтмадимда то'лиқ то'ққиз килонинг пулини бериб о'рикнин уйга олиб келдим, уйда о'лчасам о'рик сатилсиз о'н кило чиқаяпти. Муҳтарам Шайх ҳазратлари мен савдода макр қилганга о'таманми? унга қолган пулни беришим керакми? агар керак бо'лса энди уни тополмасам керак, шар'ан бундай ҳолатда нима қилиш керак илтимос шу ҳақда ма'лумот берсангиз. 3. Савдо фиқҳи ҳақида қайси манбаларадан ма'лумот олиш мумкин?Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат, АЛЛОҲ сизда рози бо'лсин...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Мижозларингизга бўлиб ўтган ўзгариш ҳақида хабар беришингиз керак. Улар қайтариб олишни истасалар берасиз. Кечиб юборишса ўзларининг иши. 2. - Афтидан тарозулар турлича шекилли. Сиз ўрикфурушни топа олмасангиз, унинг ҳақини ўта камбағал одамга бериб юборасиз. Савоби ўрикфурушга бўлади. 3. - «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг ўн биринчи жузи «Савдо» китоби.

Топ рейтинг www.uz Openstat