Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

яна рукуъ ва сажда хакида

00:00 / 26.05.2007 | eski savollar | 547
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотуху!Хурматли Шайх хазратлари. Мен сиздан рукуъ ва сажда тугрисида яна сурамокчиман. Чунки бизнинг масчидимздаги ахвол мен учун жуда ёмон куринаяпди. Масчидда хеч ким рукуъ ва саждани меёрига мелтириб укишмайди. Мен Имом билан гаплашсам у хаммага элон килиб айддики - Намозни тез укиш керак , канча охиста укилса шунча нсонни хаёли бошка нарсага кетаверади деди. Имомликка ёшлар утмаслик керак - деди. Чунки ёшлар хаёли жойида эмас , бир фикри тогда булса яна бир фикри бошка нарсада деди. Мен эса хаммани олдида хеч нарса демадим. Нима килиш керак билмайман. Шахарда намозлар бундай эмас. Жуда хам чиройли ва узок укилади. Илтимос бир йул курсатинг. Ассалому айлайкум ва рахматуллохи ва баракотуху.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:«Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам масжидга кирдилар. Бир одам хам масжидга кирди ва намоз ўкиди. Сўнгра келиб, Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламга салом берди. Бас, Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам унинг саломига жавоб бердилар ва: «Кайт, бориб, намоз ўки, сен намоз ўкиганинг йўк», дедилар. У бориб намоз ўкиди. Сўнгра келиб Пайгамбар соллаллоху алайхи васаламга салом берди. Бас, У зот: «Кайт, бориб, намоз ўки. Сен намоз ўкиганинг йўк», дедилар. Уч марта шундок бўлди. Бас, шунда халиги одам: «Сизни хак ила юборган зот ила касамки, бундан яхши ўкий олмайман, менга ўргатинг», деди. У зот соллаллоху алайхи васаллам: «Качон намозга турсанг, такбир айт. Сўнгра ўзингга муяссар бўлганича Куръондан кироат кил, кейин, хотиржам бўлгунингча рукуъ кил, сўнгра гоз туриб тиклан, сўнгра хотиржам бўлиб сажда кил, кейин бошингни кўтариб хотиржам бўлиб ўтир, сўнгра хотиржам бўлиб сажда кил. Кейин намозингнинг хаммасида шундок кил», дедитлар». Бешовлари ривоят килганлар. Абу Довуд: «Бас, качон шуни килсанг, намозинг тўлик бўлади. Бундан бирор нарсани кам килсанг, намозингдан кам килган бўласан» деган зиёдани келтирган.Ушбу хадиси шариф мухаддис ва факих уламолар орасида, намозини ёмон ўкиган одамнинг хадиси, номи билан машхур бўлган хадисдир. Бу хадиси шариф намознинг сифати хакида ўта мухим хукмларнинг ўз ичига олган буюк хадисдир.Хадисда, масжидга кириб келиб, намоз ўкиди, дейилган кишининг исми Холид ибн Рофеъдир. Насаий килган ривоятга караганда у икки ракъат намоз ўкиган.Ушбу хадисдан олинадиган фойдалар:1. Масжиддга кирган одам аввало намоз ўкиши кераклиги.2. Бошлик киши ўзига тобеъларнинг килаётган иши шариатга мос келаяптими, йўкми караб туриши кераклиги ва мабодо хато бўлса, тузатиб кўйиши зарурлиги.3. Намоз ўкиб бўлгандан кейин масжидда мавжуд шахсларга салом бериш.4. Саломни эшитган одам дархол алик олиб, жавоб бериши. Саломга алик олиш вожиблиги ушбу хадисдан олинган.Чунки, Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам олдин саломга алик олиб туриб кейин хатони тўгрилашга киришганлар.5. Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам: «Кайт, бориб намоз ўки. Сен намоз ўкиганинг йўк», деганларини уламолар икки хил таъвил килганлар. Баъзилари, намозни бутунлай намоз бўлмаган, десалар, бошкалари, комил намоз бўлмаган, чунки хадиснинг охирида: «Бундан бирор нарсани кам килсанг, намозингдан кам килган бўласан», демокдалар, намозингни йўк киласан, деганлари йўк, дейишади.6. Бир нарсани яхши билмаган одам эътироф килиб, билган одамдан ўргатиб кўйишни сўраши кераклиги.7. Билган одам эса, аввал билмаган одамнинг иши хато эканини ўзига тушунтириб, кейин мулойимлик билан, аста тушунтириб кўйиши лозимлиги; 8. Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг, «качон намозга турсанг, такбир айт», деганларидан намозга кириш такбир билан бўлишини ва такбир фарз эканини билдиради;9. Сўнгра ўзингга муяссар бўлганича Куръондан кироат кил» деганларидан, намозда кироат фарз экани ва у муяссар бўлганича бўлиши чикади. Ханафий уламолар шуни далил килиб намозда «Фотиха» сурасини ўкиш фарз эмас, балки муяссар бўлганича ўкиш фарздир, дейдилар.10. «Хотиржам бўлгунингча» дейилганидан рукуъ ва саждада хотиржам бўлгудек холат бўлиши вожиблигини билдиради. Бунинг энг кам микдорини Ханафий мазхабида рукуъда «Субхана Роббиял азим»ни, саждада «Субхана Роббиял аъло»ни шошмай уч мартадан айтиш билан белгиланади.Кўпчилигимиз бу нарсага унча эътибор бермаймиз. Ўша намозни камчилик билан ўкиган одамга ўхшаб номига, тезда рукуъ ва сажда киламиз. Аслида эса, рукуъда хам, саждада хам тасбихларни ўн мартадан айтиш керак.11. Шунингдек, рукуъдан турганда хам гоз туриб, кадни ростмона тўгрилаш керак. Баъзиларга ўхшаб бошини кўтариб, бир оз кўкрагини тўгрилаб саждага кетавериши керак эмас.12. Биринчи саждадан бошни кўтраганда ростмона, хотиржам бўлиб ўтириш кераклиги.13. «Кейин, намозингнинг хаммасида шундок кил» деганларидан хар бир ракъат намозда юкорида зикр килинган нарсалар бўлиши билинади.14. Намознинг арконларидан бирортасини бузган одам уни кайта ўкиши вожиблиги.15. Олим одам сабр ила билмаганларга шариат амалларини таълим, бериши зарурлиги.Хар биримиз ушбу хадисни яхшилаб ўрганиб унга амал килиб, намозимизни яхшилаб ўкишимиз лозим.Имомликка хаклироги; 1. Суннатни билувчирогидир.2. Сўнгра корироги. 3. Кейин пархезгарроги. 4. Сўнг ёши каттароги. Абу Масъуд розияллоху анхудан ривоят килинади: «Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам: «Кавмга уларнинг ичидан Аллохнинг китобига корироклари имом бўлади. Агар кироатда баробар бўлсалар, суннатни яхши биладиганлари. Агар суннатда хам баробар бўлсалар, хижрати кадимги бўлганлари. Агар хижратда хам баробар бўлсалар, ёши катта бўлганлари бўлади. Бир одам хеч качон бошка бировга унинг салтанатида имомлик килмасин ва унинг уйидаги ўзи учун тайёрланган жойга ўтирмасин. Магар унинг изни ила бўлса майли», дедилар».Бешовларидан факат Бухорий ривоят килмаган.Ушбу хадиси шарифда ким имом бўлиши кетма-кет бир неча сифатлар ила баён килиб берилмокда. Шу билан бирга уламоларимиз таъкидлаганидек, мазкур сифатларда ўша вакт вокеълиги эътиборга олинмокда.Энди ўша сифатларни бирин кетин кўриб чикайлик.Аввало хар бир кавмга уларнинг ичидан:«Аллохнинг китобига корироклари имом бўлади». Бу имом танлаш вактида аввало Куръонни билиш, кироат килиш сифатига каралади, деганидир. «Агар кироатда баробар бўлсалар суннатни яхши биладиганлари», бўлади. Баъзи уламолар имомликка даъвогорлар ичидан муносибини танлаш учун худди шу тартиб йўлга кўйилиб, биринчи кори, иккинчи олим бўлади, деганлар. Уларнинг далили ушбу хадиснинг зохири. Лекин, жумхур уламолар, жумладан, Ханафий мазхаби уламолари хам, суннатни яхши биладиган олим шахс коридан мукаддам бўлади, деганлар. Чунки, олим одам намозга керакли Куръон кироатини яхши билиши турган гап, аммо кори одам намозда юзага келиб коладиган масалаларни дархол хал килиб кетавериши мумкин эмас, деганлар. Ушбу хадисда корини мукаддам килиниши, сахобаи киромларнинг корилари олимлари бўлганлиги эътиборидандир.Демак, намоз хакида энг илми кўп одам зохирий фахш ишлардан четда бўлиши ва Куръондан керагини яхшилаб ёдлаган бўлиши шарти билан имомликка энг хакли одам бўлади.Имом Табароний ва ал-Хокимлар Абу Марсд ал-Ганафийдан ривоят килган хадисда Расулуллох саллоллоху алайхи васаллам:«Агар намозингизнинг кабул килиниши сизларни масрур киладиган бўлса, сизга уламоларингиз имомлик килсин. Чунки улар сиз билан Роббингиз орасида хайъатингиздир», деганлар.Ундан кейин корироги бўлади.Кейин пархезгарроги бўлади. Яъни, таквонинг устига шубхали нарсалардан хам ўзини олиб кочадиган одам.Аввал ўтган сифатларда савияси тенг бўлиб колган кишилардан ёши каттаси имомликка такдим килинади. Ундан кейинги хаклилар куйидагича;Хулки яхшиси, тахажжудни кўп ўкийдигани, насаби шарафлиси ва кийими тозаси.Султон, амир, кози, масжид имоми ва уй эгаси тартиби ушбу шахслар тўплангандаги тартибдир.Агар кул, аъробий, фосик, аъмо, бидъатчи ёки валади зино имомлик килса макрухдир.1. Кул аввалги вактларда бўлган. У бировнинг мулки бўлгани учун яхши таълим олиш имкони бўлмаган. Бинобарин имомга етарли илмни хам ола билмаган бўлиши эътиборга олинган.2. Аъробий сахрода ўсган, таълим тарбия кўрмаган одам бўлади. У хам жохиллиги туфайли намоз ахкомларини яхши билмаслиги турган гап.3. Фосик ўзи илмли бўлса хам шариат ахкомларини бузишни ўзига одат килиб олган одам бўлади. У дин ишларига ахамият бермайди. Имомлик улуг мартабадир. Фосик унга лойик эмасдир.Имом Ибн Можа Жобир розияллоху анхудан ривоят килган хадисда Расулуллох саллоллоху алайхи васаллам:«Зинхор аёл эркакка, аъробий мухожирга имомлик килмайди. Фожир мўминга имомлик килмасин. Илло унинг султони бўлиб киличи ва камчисидан кўркилса, бундан мустасно», деганлар.4. Аъмо – кўзи кўрмайдиган киши. У нажосатни кўрмайди ва шунга ўхашаш кўрмасилиги окибатида камчиликка йўл кўйиши мумкинлиги эътиборга олинган. 5. Бидъатчи Расулуллох саллоллоху алайхи васалламдан маъруф бўлган эътикодга саркашлик эмас, шубха туфайли хилоф килган кишидир. Мисол учун махсига масх тортишни инкор килган одам бидъатчи бўлади. Шу каби одамларнинг имомлиги хам макрухдир. Имомлик улуг мартабадир. Бидъатчи унга лойик эмасдир.6. Валади зино – зинодан тугилган шахснинг бошка ярокли одам туриб имомга ўтишлиги макрухдир. Чунки одатда унинг отаси бўлмагани учун яхши таълим ва тарбия олмаган бўлади. Уламоларимиз унинг имомлиги макрух бўлишини жохил бўлишига боглаганлар. Агар ўзи илмли ва такводор бўлса, макрух эмас. 7. Кавм ёмон кўрадиган одамнинг имомлиги хам макрухдир.Абу Умома розияллоху анхудан ривоят килинади: «Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам: «Уч кишининг намозлари кулокларидан юкори кўтарилмайди; Хожасидан кочган кулники, хатто кайтиб келгунча, эрини нохак газабнок килган хотинники ва кавми ёмон кўрган имомники», дедилар».Термизий ва Абу Довуд ривоят килган.8. Маънони бузмайдиган даражада эъробни бузиб тиловат киладиган одамнинг имом бўлмоги макухдир. Мисол учун «ал-Хамду»ни «ал-Хамди» килиб ўкиса.9. Баъзи харфларни тўгри нутк кила олмайдиган кишининг имомлиги хам макрухдир.10. Эси паст одамларнинг имом бўлиши макрух.11. Песи таркаб кетган одамнинг имомлиги хам макрух.12. Мохов одамнинг имомлиги хам макрух.13. Бир оёкда турадиган чўлок одамнинг имомлиги хам макрух.14. Сийдиги тутилиб коладиган одамнинг имомлиги хам макрух.15. Арокхўр одамнинг имомлиги хам макрух.16. Рибохўр одамнинг имомлиги хам макрух.17. Чакимчи одамнинг имомлиги хам макрух.18. Риёкор одамнинг имомлиги хам макрух.Кўриниб турибдики, ёшлар имом бўлмайди деган гап йўк.

Топ рейтинг www.uz Openstat