Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Рукн" ва "шарт" ҳақида

00:00 / 28.12.2010 | eski savollar | 4107
устоз ҳазратлари илимсизлигимизни камайишига сиздай олим инсонни сабабчи қилаётган Аллоҳ Азза ва Жаллага ҳар бир исм, сифатларининг ададича ҳамду сано булсин. Домла бизда бу сафар 2та савол бориди руҳсатиз билан1 Китобларизни уқиш пайтида, бази амалларни "рукуни" ва "шарти" деилган шу со'зларни фарқини яҳши тушунолмадим?2 Мен яқинда бу сайтга а'зо бо'лди, жами 5та савол ёзибман лекин динимизда ко'п савол беравериш яҳсимас деган гап мени ҳижолат килябди шу ҳижоладчилигим о'ринсизми ёки о'ринликму? Устоз сизни ва бизни Аллоҳ роҳмат қилсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Рукн сўзи луғатда бир нарсанинг энг кучли тарафини билдиради. Усулул фиқҳ уламолари таърифида эса, рукн бир нарсанинг вужуди унга боғлиқ бўлган ва ўша нарсадан бир жуз бўлган нарсадир.Мисол учун намоздан Қуръондан қироат қилиниши. Бу нарса намознинг рукнларидан бири ҳисобланади. Чунки шариат қоидаси бўйича намознинг намоз бўлиши учун унда Қуръондан қироат қилиниши керак. Бусиз намоз бўлиши мумкин эмас. Шу билан бирга Қуръон қироати намоз ҳақиқатидан бир бўлакдир.Шарт луғатда шарата феълининг масдари бўлиб, бир нарсани лозим қилиш ва лозим тутиш маъносини билдиради. Шартнинг жаъми (кўплиги) шуруут бўлади. Шарт усули фиқҳ уламолари наздида, ҳукмнинг мавжуд бўлиши унга боғлиқ бўлган ва ўша ҳукмнинг ҳақиқатидан бир бўлак бўлмаган нарсадир. Мисол учун биров намоз ўқимоқчи, унинг намозининг тўғри бўлиши учун тоҳарат шарт. Тоҳарат бўлмаса намоз тўғри бўлмайди. Тоҳарат эса, намознинг ҳақиқатидан бир бўлак эмас. Тоҳарат қилиш билан намоз ўқиган бўлиб қолмайди. Тоҳарат қилиши билан намоз ўқиши керак деган гап ҳам йўқ. Баки намоз ўқиш учун тоҳарат шарт, сабаб эмас. Орадаги нозик фарқ шунда.2. Ушбу сайтда савол бериш одоблари ёзилган ўшани ўқиб, кейин унга тўғри тарзда савол беринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat