Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисдан иқтибос келтиранда бўрттириш

07:54 / 20.08.2018 | Anvar khusanov | 663
Ассалому алайкум! АЛЛОҲ АЗЗА ВА ЖАЛЛА ҲАМДА РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ШАЪНИГА ЁЛҒОН ГАПИРИШ Аллоҳ таоло айтади: «Қиёмат кунида Аллоҳ шаънига ёлғон сўзлаган кимсаларни юзлари қора ҳолда кўрасиз...» (Зумар сураси, 60). Яъни, улар «Аллоҳнинг боласи, шериги бор», деб У зот ҳақида мумкин бўлмаган ҳар хил бўҳтон гапларни гапирган кимсалардир. Улар Аллоҳ шаънига ёлғон сўзлаганлари учун шундай машаққат ва қайғуларга дучор бўладиларки, ранглари ўзгариб юзлари қорайиб кетади. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: «Ким менинг номимдан қасддан ёлғон гапирса, ўзига дўзахдан жой ҳозирлаб олаверсин» (Бухорий, Муслим ва бошқалар ривояти). •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Муғийра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Менинг номимдан ёлғон гапириш, бошқа бировнинг номидан ёлғон гапириш билан бир хил эмас. Бас, кимки менинг номимдан қасддан ёлғон гапирса, ўзига дўзахдан жой ҳозирлаб олаверсин» (Муслим ва бошқалар ривояти). Ичкиликка ружу қўйган одамга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини бўрттириброқ гапириш ҳам мумкун эмасми? Албатта у инсонни шу йўлдан қайтариш мақсадида? Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Гапни таъсирли қилиб гапириш бошқа, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапирмаган гапларини маъноларини қўшиб юбориш нотўғри. Гапнинг таъсири гапирувчининг солиҳлигига боғлиқ. Аллоҳ таоло солиҳ инсонларнинг сўзларини таъсирли қилиб қўяди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat