Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Басмала айтиб есак жоизми?

15:51 / 03.03.2019 | Ганс | 2945
Ассалому алайкум! Бир ҳадисда ўқиган эдим. Пайғамбар алайҳиссаломга одамлар шундай дейишган экан:"Ё расулуллох бизга бир қавм гўшт олиб келди, лекин биз унда Аллоҳ зикр қилинганми ёки йўқ билмаймиз" дейишди. Шунда расулуллох "сиз бисмиллаҳ деб еяверинг" дептилар. Шунга биз товуқ гўштини у лентада сўйилганми ёки қўлдами билмасдан “бисмиллаҳ” деб еяверсак бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Ҳадисда келган гап янги мусулмон бўлган қавм ҳақида эди. Улар эсида йўқ ҳолатда айтмаган бўлишлари мумкин бўлгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар. Чунки улар шариатни барча амалларини ҳали ҳаётларида тўлиқ тадбиқ қилиб улгурмаган ва янги намоз ўқишни бошлаган кишилар каби эдилар. Ҳозирги кунда сўйилаётган нарсалари эса имконияти бўлатуриб қасддан қилмаётганларнинг ишидир. Улар билан буларнинг ўртасида катта фарқ бор. Мусулмон киши “Бисмиллаҳ”ни айтаман деб эсида йўқ айтмасдан адашиб сўйиб юборса, уни гўштини ейилади. Қасддан айтмаса ейилмайди. "Кифоя" китобида қуйидагича келади:
Сўювчи мусулмон ёки китобий бўлиши шарт. Агар аёл киши, мажнун, ақлини таниган ёш бола, хатна қилинмаган ва соқов бўлса ҳам. Аммо китоби йўқ, муртад ва «Бисмиллаҳ»ни қасддан тарк қилувчи бўлмайди.

Агар тасмия айтишни эсидан чиқарса, сўйиши тўғри бўлаверади. Агар Аллоҳнинг исмига бошқанинг исми қўшилиб, «Бисмиллаҳи ва бисми фулон», дейилса, ҳаром бўлади. Агар қўшмасдан, кетма-кет айтса, макруҳ бўлади. Мисол учун, «Бисмиллаҳи, эй Аллоҳим, фалончидан қабул эт», деса. Агар ётқизишдан олдин ёки «Бисмиллаҳ»ни айтишдан олдин дуо қилишга ўхшаб, ҳам суратда, ҳам маънода ажратса, ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat