Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаноза

15:51 / 03.03.2019 | Рамзан Кадиров | 2598
Ассалому алайкум! Жаноза ўқилишидан олдин, марҳума ювилмасдан олдин онахонлар, бувижонлар Қуръон тиловат қилишади. Кўпинча чала-чулпа тажвидсиз “Ёсин” ва “Мулк” сураларини маййит жони узилган бўлишига қарамай. Маййит тайёр бўлиб, кўтарилиши билан “Мулк” сураси яна ўқилади ва йўл намоз ўқинглар деб қўйишмайди. Бизларга аниқроқ қилиб тушунтириб берсангизлар. Тошкент шаҳридаку озми-кўпми эшитган илмга риоя қилишга ҳаракат бор. Лекин афсуски вилоятларга борганда бидъатни кўп турларига дуч келяпмиз. Масалан тахта қўғирчоқларни кафан ичига солиш, пахтадан кўрпача ясаш, марҳумани пардоз қилдириш кабиларга. Шояд сизларни жавобингларни ўқиган фарзандлар ўз оналарига тушунтиришса....

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз айтган нарсаларнинг бирортаси ҳам шариатимизда йўқ. Тез кунларда Исмоил Муҳаммад Юсуф домланинг маййит аҳкомларини тўла ўз ичига олган китоблари чиқиб қолади. Ин шаа Аллоҳ сиз айтган дардларга малҳам бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat