Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрнинг аёлига хақ бериши

19:00 / 05 март | Malika | 1092
Ассалому алайкум! Ёшим 30 да. 2 нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғимнинг топишлари яҳши Аллоҳга шукур. Рўзғоримиз бут. Турмуш ўртогим деярли ҳар ҳафта дўстлари билан қиммат ресторанларда овқатланадилар, ўзлари учун пул аямайдилар. Лекин мен пул сўрасам, урушиб кетадилар. Дорига, аёллар учун керакли нарсаларга сўрайман, пулим йўқ деб бермайдилар. Кейин ота-онамдан сўрашга мажбур бўламан. Ота-онам мени болларимни кийим билан таминлайдилар. Шу вазиятда нима қилишим керак? Турмуш ўртоғимни пулларидан ўзларига билдирмай олишим жоизми? Ўзлари учун неча пул бўлсаям ишлатадилар. “Ишлашга рухсат беринг” десам унамайдилар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Болаларингизга ярашасини билдирмасдан олишингиз жоиз. 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: قَالَتْ هِنْدٌ أُمُّ مُعَاوِيَةَ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ أَبَا سُفْيَانَ رَجُلٌ شَحِيحٌ، فَهَلْ عَلَيَّ جُنَاحٌ أَنْ آخُذَ مِنْ مَالِهِ سِرًّا؟ قَالَ: خُذِي أَنْتِ وَبَنُوكِ مَا يَكْفِيكِ بِالْمَعْرُوفِ 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Муовиянинг онаси Ҳинд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Абу Суфён хасис одам. Унинг молидан яширинча олишим менга гуноҳ бўладими?» деди. У зот: «Сен ва болаларинг ўзингизга кифоя қиладиганини маъруф ила олаверинг», дедилар». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat