Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касалманд аёл ҳомиласини олдириб ташласа бўладими?

00:00 / 27.02.2007 | eski savollar | 1036
Ассалому Алайкум Ҳурматли Шайҳ Жаноблари!Ман Қуқон шаҳридан Исмоилов Шерали.Узимни қийнаётган бир савол ҳусусида сиздан маслаҳат олмоқчи эдим.Савол.Мани аёлим биринчи фазандимизни дунёга келтириш пайтига касалга чалиниб қолган.Оёги сал совуқ тушса ёки куп юриб қуйса,огир нарса кутариб қуйса юролмайдиган булиб огриқ беради.Ҳозирги кунда яна ҳомиладорлик гумони бор.Лекин фарзандни қолдирадиган булса ёки узини соглигига ёки тугиладиган фарзандни соглигига зиён этиши мумкин.Аёлимнинг узи туголмайман,тугадиган булсам ёки узим ёки болам ногирон булиб қолади деяпти,докторлар ҳам уни тезда даволаш кераклигини айтишяпти.Саволим шиндан иборатки: Агарда аёлим ҳозир ҳомиласини олдириб ташласа Оллоҳнинг олдида гуноҳкор булмайманми,шу ҳусусида шариатда бирор ҳукм борми?Сиздан илтимос шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз.Менинг саволимга вақтингизни ажратганингиз учун олдиндан миннатдорман.Ҳурмат ва эҳтиром биланШерали Исмоилов

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу каби масалаларни бир-бирига билдирмай учта табибдан сўраш тавсия ќилинади. Агар она ёки боланинг ћаёти хавф оситда бўлса ёхуд маъйиб бўлиши муќаррар бўлса, ћомилага жон кирмай туриб олдиришга уламолар фатво берганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat