Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр-хотин бирга намоз ўқиши

18:17 / 05 март | Хадийятуллох | 605
Ассалому алайкум! Уйга кирсам уйнинг тўрида аёлим намоз ўқиётган экан. Бошқа жой йўқ бўлса орқароқда мен ҳам алоҳида ўқисам бўладими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бўлади. Фақат бир вақт намознинг фарзи иккисида ҳам адо бўлаётган суратда, яъни масалан, эр ҳам, аёл ҳам ўша кунги пешин намозининг фарзини ўқиётган бўлса, эркак ва аёл битта сафда туриши ёки сажда ва рукуъ қилганда эрнинг бир аъзоси аёлнинг бир аъзоси баробарига келадиган ҳолатда иқтидо қилиб ўқиши жоиз эмас. Бошқа барчаси жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat