Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Газетадаги бошқотирма

18:25 / 05.03.2019 | Бахтиер Бахромов | 1806
Ассалому алайкум! Даракчи газетасида бошқотирма чоп этилади. Шу бошқотирмани тўғри топган 20 та одамга 50.000 пул мукофоти берилади. Шу жоизми? Раҳмат

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Инсон ҳаёти инсонга берилган энг олий дастмоядир. Ҳар бир нафаси ҳисобли, уни шукри вожиб, фойдали ишга сарфланса эвази ҳам улкан. Инсон ўта  жоҳил ва ўта алданган шахс ҳисобланади. Ўша вақтни фойдали нарсага сарфлаганда охиратда бериладиган ажрни билганида чексиз надомат қилади. У вақт эвазига қанчалар нарсани қўлга киритиш мумкинлигини кўриб, аттанг қилади, лекин заррача ҳам фойдаси бўлмайди. Ҳатто жаннатга кирган инсон ҳам Аллоҳнинг зикрисиз ўтказган вақтига пушаймон бўлади. Ўша бошқотирмага сарфлайдиган вақтингизни Қуръон ўқишга, қўлингизга тасбеҳ олиб зикр қилишга ёки ўзингизни дунёвий ёки кимнидир дунёвий ишига ёрдам берсангиз, охиратда албатта савобини топасиз. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади: 

 وَأَقِيمُواْ الصَّلاَةَ وَآتُواْ الزَّكَاةَ وَمَا تُقَدِّمُواْ لأَنفُسِكُم مِّنْ خَيْرٍ تَجِدُوهُ عِندَ اللّهِ إِنَّ اللّهَ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ۝

110. Намозни қоим қилинг, закотни беринг. Ўзингиз учун нимаики яхшилик тақдим қилсангиз, уни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир.
“Залзала” 
сурасида: 

 فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ۝ وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ۝ 

7. Бас, ким зарра вазнича яхшилик қилса ҳам кўрадир.
8. Ва ким зарра вазнича ёмонлик қилса ҳам кўрадир.
Пул ютиш мақсадида газета сотиб олсангиз, жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat