Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдода олган нарҳини айтиб сотиш ?

22:43 / 05.03.2019 | Saydillo | 2671
Ассалому алайкум! 1) Савдода олган товарини нархини айтиб сотса бўлмайди дейишади. Бунга шариъатда нима дейилган? 2) Сотувчи олган товарини “фалончага олганман” деб айтиб сотса бўладими ( албатта рост сўзлаб )? Жавобингиз учун раҳмат. АЛЛОҲ сизлардан рози бўлсин !

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўзи аслида жоиз. Ёлғон аралашгани учун уламолар айтмай қўйишни афзал деб билганлар. Чунки олгани, келиб тушгани ва ҳар бирига сочиб юборгани одатда тўғри тушмай ёлғон бўлиб қолади. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «ثَلَاثَةٌ لَا يُكَلِّمُهُمُ اللهُ، وَلَا يَنْظُرُ إِلَيْهِمْ وَلَا يُزَكِّيهِمْ، وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ: رَجُلٌ عَلَى فَضْلِ مَاءٍ بِطَرِيقٍ يَمْنَعُ مِنْهُ ابْنَ السَّبِيلِ، وَرَجُلٌ بَايَعَ رَجُلًا لَا يُبَايِعُهُ إِلَّا لِلدُّنْيَا، فَإِنْ أَعْطَاهُ مَا يُرِيدُ وَفَى لَهُ، وَإِلَّا لَمْ يَفِ لَهُ، وَرَجُلٌ سَاوَمَ رَجُلًا بِسِلْعَةٍ بَعْدَ الْعَصْرِ، فَحَلَفَ بِاللهِ لَقَدْ أُعْطِيَ بِهِ كَذَا وَكَذَا، فَأَخَذَهَا  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Уч киши борки, Аллоҳ уларга гапирмайди ҳам, назар ҳам солмайди, уларни покламайди ҳам. Уларга аламли азоб бор: йўлда ортиқча суви бўла туриб, уни йўқсил йўлчига бермаган киши; бировга фақат мол-дунё учун байъат қилиб, агар истаган нарсасини берса, вафо қилган, акс ҳолда унга вафо қилмаган киши; яна шундай кишики, у биров билан асрдан кейин бир тижорат молини савдолашиб, унга фалон баҳо берилганини айтиб, Аллоҳнинг номига қасам ичади, натижада (харидор) ўшани олади». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). 

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي أَوْفَى رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا أَقَامَ سِلْعَةً وَهُوَ فِي السُّوقِ فَحَلَفَ بِاللهِ لَقَدْ أَعْطَى بِهَا مَا لَمْ يُعْطَ لِيُوقِعَ فِيهَا رَجُلًا مِنَ الْمُسْلِمِينَ فَنَزَلَتْ -  إِنَّ الَّذِينَ يَشْتَرُونَ بِعَهْدِ اللّهِ وَأَيْمَانِهِمْ ثَمَنًا قَلِيلاً - الْآيَةَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ  

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши бозорда туриб, бир молни савдога қўйди ва мусулмонлардан бир одамни қизиқтириш учун у(мол)га ўзига берилаётгандан кўп берганини айтиб, Аллоҳнинг номи ила қасам ичди. Шунда:
«Албатта, Аллоҳнинг аҳдини ва қасамларини арзон баҳога сотадиганлар...» ояти нозил бўлди».
 Бухорий ривоят қилган.
Шарҳ: Оятнинг давомида:
«Ана ўшаларга охиратда насиба йўқдир. Қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмаc, назар солмас ва уларни покламас. Ва уларга аламли азоб бордир» («Оли Имрон» сураси, 77-оят), дейилган.
Демак, одамларни қизиқтириб, молини ўтказиш учун «Бу мол менга ўзи бунчага тушган», деб ёлғон айтиб, қасам ичиш охиратда ёмон оқибатларга олиб келар экан. Шунинг учун бу нарсадан ҳушёр бўлиш керак. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat