Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир иборани тушунмадим

16:09 / 10 март | abdulbosit | 604
Ассалому алайкум! Баъзи бир вазиятларда “шариат саломатда-тариқат маломатда” деган иборани эшитиб қоламан. Бу гап қайси маънода айтилганлигини тушунтириб берсангизлар, илтимос!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келаётган шариат ва тариқатни ушлаганда саломатлик бор. У зотга уланмай узилиб қолган инсонлардан олинган шариатда ва тариқатда ҳалокат бор. Иккисидан бирини ушлаганда эса ушлаганида саломат, ушламаганида албатта маломат бўлади. Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳ ҳадис борасида мисли кўрилмаган чўққини забт қилганлар. Қолган фанларда ҳам шундай. Буни тан олмайдиган бирор бир олим замонамизда бўлмаса керак. Шундай бўлсада тариқат ҳақида : “Бизнинг бу силсиламиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутавотир йўл орқали бизларгача етиб келган” деганлар ва ўзлари ҳам тариқат шайхи бўлганлар. Бундай бўлмаганлари силсиладан узилган бўлади ва албатта қайсидир жойда хатоликка кетган бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat