Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзни инфляцияси

17:52 / 12.03.2019 | Dilyara | 1347
Ассалому алайкум! Мендан бир киши 2013 йилда сўмда 60 000 000 сўм қарз эди. Ўша пайтда шу пулга 18000 $ олса бўлар эди. Ҳозирги кунда 60 000 000 сўмга 7800 $ олса бўлади. Долларга ҳисоблаганда мен ҳам қарз бериб, ҳам ютқазаяпман. Энди қарзни қайтариб олишда мен шариатимиз ҳукмига кўра сўм оламан. Мен зиёндаманку. Шариатимизда “ла зарара вала зирора”, деган қоида мавжуд. Мен бу қоидага тушмаяпманку. Менга нисбатан адолатсизлик эмасми бу? Инфляцияни ҳисоблаб долларга чақиб олиш жоизми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қарз берган кунингизда 60 миллионга қанча грамм тилла келса ўшанча тиллони ёки қийматини олишингиз мумкин. Шариатда буни пулни касодга учраши деб айтилинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat