Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон тиловати ва риё

17:58 / 12.03.2019 | Bekmurod Rustamov | 2634
Ассалому алайкум! Қуръон қироатини ўрганишни бошлаганимга уч ойдан ошди. Алҳамдулиллаҳ яхши натижаларга эришдим. (Аллоҳни фазли сабабидан албатта) Ҳаммаси яхши кетаётган эди ушбу ҳадисни ўқигунимга қадар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Жуббул ҳазандан Аллоҳ паноҳ (бериш)ини сўранглар! – дедилар. – Ё Расулуллоҳ, жуббул ҳазан нима? – деб сўрашди одамлар. – (Жуббул ҳазан) жаҳаннамдаги бир водий. Жаҳаннам(нинг ўзи) бир кунда юз марта ундан паноҳ сўрайди. – Ё Расулуллоҳ, унга кимлар киради? – Риёкор қорилар. 555 “Қуръон қалблар шифоси” китобидан одамлар томонидан “яхши ўқияпсиз, овозингиз яхши экан” деган гаплар мени хурсанд қилади. Дўстларимиз билан намоз ўқийдиган бўлсак одатда имомликка мен ўтаман. Шунда узунроқ сураларни ўқиб қироатни узоқ давом эттиргим келади. Дарсларда ва одамлар орасида Қуръон ўқиганимда қалбимда ҳаяжон, хато қилиб қўйишдан қўрқиш пайдо бўлади, лекин ёлғиз ўзим ўқиганимда ундай эмас. Ахир булар ҳаммаси риё эмасми? Жудаям қўрқиб кетмоқдаман. Жаҳаннамни ўзи ҳам паноҳ тилайдиган “Жуббул хазан”ни азобига қандай ҳам бардош бериш мумкин. Ахир бунга инсон зотини тоқати етмайдику? Нима қилай? Мендаги ҳолатлар риёданми? Қандай қилиб ундан четда бўлиш мумкин? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўқиётганингизда ўша Жуббул ҳазанни эсга олиб ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat