Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз укиш Бошка Мазхабда тугрими ёки йукми?

00:00 / 24.04.2011 | eski savollar | 960
Бисмиллахир рохманир рохим. Ассалому Алейкум хурматли Шайх Хазратлари. Аллохнинг сизга рахмати ва баракаси булсин. Хурматли таксир, ман Канадада истикомат киламан, Канада мултижамиятлик давлат..савол хусусан Торонто шахрида Жума намози 3 хил вактда укилади соат пешин 13:00 да, 13:30, 14:00 да..бу нарсани килингани сабаби купчилик ишлаганида. Шундай намоз укиш жоизми йукми? Бундан ташкари, вакти келганда инсон шошганда шиа йуналишдаги масжидга якин булиб колади..шу холатда шиа йуналишда укиладиган масжидга кириб жума намоз укиб буладими?Жавоблариз учун олдиндан рахмат.Аллох барчамиздан рози булсин ва узининг тугри йулидан адаштирмасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳар бир намознинг вақти маълум соатда бошланиб, маълум соатда чиқади. Ўша икки вақтнинг ичида ўқилган намоз дуруст бўлади. Мисол учун ҳозир бизда Пешиннинг вақти соат бирда бошланиб, бешда тугайди. Шу икки муддатнинг ичида Пешин ёки Жумъа намози ўқилса бўлаверади.Шийъа мазҳабига келсак, бу масалани ўша ердаги сунний олимлардан сўранглар. Улар вазиятдан келиб чиқиб фатво берган бўладилар. Биз узоқдан туриб, хилоф қилиб қўймайлик.

Топ рейтинг www.uz Openstat